Qahva marosimi

Қаҳва маросими — бу араб мамлакатларида, энг аввало, қаҳва ватани — Эфиопия ва Эритреяда кенг тарқалган маросимга айланган қаҳва тайёрлаш ва ичиш жараёни.
Қаҳва тайёрлаш
Қаҳва маросимининг биринчи босқичи мангалда иссиқ кўмирлар устида қаҳва доналарининг қовурилишидан бошланади. Кейин қаҳва ёғоч ховонча ичида майдаланади. Майдаланган қаҳва одатда керамикадан тайёрланган ва тор бўйинли (жебене) бўлган махсус қозонда қайнатилади. Ичимлик қайнаб чиққандан кейин, бошқа идишга қуйилади, совутилади ва кейин яна қайнатилади. Ичимликни қуйиш учун от сочи ёки бошқа материаллардан тайёрланган филтр ишлатилади.
Тортилиши
Тайёргарликдан сўнг, уй эгаси маросим иштирокчиларига ҳар бир қадаҳ тўла бўлгунча қозонни стакан устида эгилтириб аралаштирган ҳолда қаҳва қуяди. Шу ҳолатда, қаҳванинг бир қисми тўкилади, бу ҳам маросимнинг зарурий қисмидир. Бундан ташқари, яна битта қўшимча стаканга ҳам қуйилади. Маросим давомида хушбўй мум ёки мирра каби турли хил анъанавий тутатқилардан фойдаланиш мумкин.