Qalamtarosh
Қаламтарош
Қаламтарош (арабча-форсча: қаламни тарашловчи) — тиғи сопи ичига қайириб, ёпиб қўйиладиган пичоқча; пакки[1]. Тиг’и дастагига тортиладиган пичоқнинг бир тури. Замонавий қаламтарошлар ко’пинча тугмачасини босиш орқали, бир қо’л билан очилади. Қатланадиган бу пичоқлар ихчам бо’лганлиги боис, уларни шаҳар шароитида олиб юриш мумкин[2].
Тарихи
Келтлар пичог’и тарихи
Энг қадимги йиғма пичоқ ҳозирги Австрия ҳудудида мил. авв. 500—600-йилларда мавжуд бўлган Келтлар қишлоғида археологик қазишмалар пайтида топилган. Бу қадимги қаламтарошларнинг дастаси суякдан қилинган. Тиг’и эса бронзадан ясалган. Тагида тешикчаси бўлиб, букланганда бронза тилча билан ушлаб қолинган. Бу энг қадимги қатлама пичоқлар ко’риниши ва механизми жиҳатдан ҳозирги, замонавий қаламтарошларга о’хшаб кетган[3].
Қадимги Рим қаламтарошлари
Австриядан минглаб километр узоқликда, Рим империяси тасарруфида бо’лган Испаниядаги қадимий қабристонларда археологлар кейинчалик рим легионерлари ишлата бошлаган қатлама пичоқларга жуда ўхшаш шаклдаги қаламтарошларни топишган. Рим империяси у даврларда испанларни (ўша вақтларда иберияликлар деб аталган) ўз ихтиёрига ко’ра армиясига ёлланма аскар сифатида қабул қилишган. Боиси, легионерлар енгилмас ҳарбий қобилияти билан таниқли бо’лган.
Қадимги Римда металлургиянинг ривожланиши натижасида бошқа жиҳозлар қатори қаламтарошлар ҳам ёппасига ишлаб чиқарила бошлаган. Бундай қаламтарошларни асосан, гладиаторлар ёки легионерлар ҳарбий мақсадда о’злари билан олиб юришган.
Шеффилд қаламтарошлари
Ўрта асрларда Рим империяси қулаганидан сўнг, одамлар қатланадиган пичоқлардан фойдаланишни давом эттириган. Улар асосан қаламтарошдан қурол сифатида эмас, балки кундалик жиҳоз сифатида фойдаланишган. Ушбу қаламтарошларнинг ко’риниши бир неча асрлар ошса-да, деярли о’згаришсиз қолган. Археологлар викинглар томонидан ишлатган, я’ни очилганда пичоқ тиг’и пружена орқали тутиб туриладиган қаламтарошларни алоҳида э’тироф этишади.
Шеффилд – ўрта асрларда Буюк Британиянинг деярли марказида жойлашган шаҳар бо’либ, атрофидаги темир рудасининг бой заҳиралари туфайли ўзининг металлургия ишлаб чиқариши билан машҳур бўлган. ХВИИ асрнинг бошларида айнан мазкур шаҳарда дастлабки қатланадиган пичоқчалар оммавий равишда ко’п миқдорда ишлаб чиқарила бошланган. Шеффилд бугунги кунда дунёга машҳур бўлган бир нечта пичоқ брендларининг макони бўлиб қолмоқда[3].
О’збек қаламтарошлари
О’збекистон ҳудуди ҳам жуда қадим даврларданоқ пичоқ ва пичоқчилик сан’ати билан дунёга танилган. Ўрта асрларда Марказий Осиёда ясалган махсус пичоқлар жуда сифатли бўлиб, ҳукмдорлар, савдогарлар, айғоқчилар ва ҳарбийлар томонидан жуда қадрланган[4].
О’рта Осиёда мил. авв. ВИИИ асрда Бибиона қадамжосида пичоқчилик сан’ати билан шуг’улланишган. Мил. авв. ВИИИ асрдан то ХВ асрга қадар Чустда фақат пичоқ ишлаб чиқарилган. Шу сабабли бутун дунёга Чуст пичог’и номи машҳур бо’лган[5].
Пичоқчилик сан’ати ривожланиб боргани сари унинг турлари ҳам ортиб борган. Тиг’и қайрилиб, дастасига киритиладиган йиг’ма пичоқлар юртимизда пикка ёхуд мартабали оқсоқоллар учун махсус тайёрланган чол-пичоқ номлари билан аталган[6].
Қаламтарош турлари
Қаламтарош механизмига ко’ра икки турга ажралади.
Ён томондан очиладиган, ёйсимон қаламтарош
Бунда пичоқча тиг’и ён тотмонлама дастасининг ичига киритилган бо’лади. Қо’л орқали, махсус чурқурчадан тортиб чиқарилади. Ёхуд махсус пружина орқали дастасига бириктирилган бо’либ, тилча орқали ушлаб турилади ва тугмачаси босилганида тилча ичига кириб, пичоқ ён томонлама очилади.
Тикки, тепадан чиқадиган тиғли қаламтарош
Энг кенг тарқалган қаламтарош тури. Замонавий дунёда энг ко’п қо’лланиладиган ва оммабоп қаламтарош. Бунда пичоқча тиг’и махсус механизмга бириктирилган бо’либ, тикка ҳолда, тезроқ очилади. Механизми мураккаб бо’лгани боис бу тур қаламтарошлар қимматроқ бо’лади[7].
Манбалар
- ↑ Ўзбек тилининг изоҳли луғати, Абдувоҳоб Мадвалиев, Ўзбекистон миллий энсиклопедияси Давлат илмий нашриёти, Тошкент 2006-2008
- ↑ ҳттпс://ру.wикипедиа.орг/wики/%Д0%А1%Д0%БА%Д0%ББ%Д0%Б0%Д0%Б4%Д0%БД%Д0%БЕ%Д0%Б9_%Д0%БД%Д0%БЕ%Д0%Б6, Складной нож, 14.05.2011
- ↑ 3,0 3,1 ҳттпс://старшоп.кз/блог/история-складного-нозҳа, История складного ножа, Тимур, 05.12.2015
- ↑ ҳттпс://ойина.уз/уз/теаҳаусе/606, Ўзбек пичоқлари ҳақида 6 факт, Республика ма’навият ва ма’рифат маркази, 01.04.2022
- ↑ ҳттпс://спутникнеwс-уз.cом/20180729/Чуст-пичоларининг-сири-нимада--8996759.ҳтмл, Чуст пичоқларининг сири нимада? Рамиз Бахтиёров, 29.07.2018
- ↑ ҳттпс://www.асиа-травел.уз/узбекистан/cрафтинг/сонг-оф-тҳе-бладе-шакҳрикҳан/ (Wайбаcк Мачине сайтида 2022-05-18 санасида архивланган), Песня клинка. Шахрихан, Асиа Травел Дисcовериэс
- ↑ ҳттпс://кимкнифе.cом/складнож-нозҳ-плюсй-и-минусй#:~:техт[сайт ишламайди], Складной нож.Плюсы и минусы, Виталия Ким
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (Апрел 2024) |