Qalandar
Қаландар (арабча: قلندر — дунё ташвишларидан кечиб, дайдиб юрувчи дарвеш) — 1) тарки дунё қилган, гўшанишинликка берилган одам, суфий; тасаввуф йўлига кириб, дарбадарлик ва хайр-эҳсон билан кун кечирувчи киши.
"Қ" истилоҳи суфийларнинг асарларида зикру самоъ орқали Аллоҳга руҳан яқинлашиб, факру фанога ва ҳақиқатга эришиш мақсадида ўз жисмини ва қалбини поклашга интилган дарвишларга нисбатан қўлланган. Қ муайян жамоа (сулук)га бирлашиб, унинг таълимотини тарғиб этган, ўз муршиди (шайх, эшон ёки пир)нинг кўрсатмаларини бажариши шарт ҳисобланган. 2) Хива хонлигида сарой хизматчилари. Хон тантана билан сафарга чиққан вақтларида, серҳашам жанда кийган қаландарлар маросимнинг олдида пиёда боришган. Хон қаландархона ёнидан ўтиб қолса, қаландарлар пирининг мадҳини эшитмоқ учун албатта тўхташган. Хонни мақтаган, сафарга чиқишда унга тантанали тус берган. Саройда 10—22 Қ. бўлган.
Ўрта Осиёда қаландарларнинг фаолияти билан боғлиқ қаландархона ва хонақоҳлар мавжуд бўлган. Қаландарлар Шарқдаги мусулмон давлатларида, жумладан, Покистон, Ҳиндистон, Индонезия, Эрон ва Африканинг айрим мамлакатларида ҳозир ҳам бор.
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |