Qalandar Tairov
Таирович Қаландар Таиров — Совет иқтисодчиси, давлат ва сиёсат арбоби.
| Қаландар Таирович Таиров | |
|---|---|
| Шахсий маълумотлари | |
| Таваллуди |
15-март 1923-йил Тўрткўл тумани |
| Вафоти | Аниқ эмас |
| Сиёсий партияси | КПСС |
| Мукофотлари |
|
Биографияси
Қаландар Таирович — 1923-йил 15-мартда Қорақалпоғистон Республикасининг Тўрткўл туманида дунёга келган. Давлат ва сиёсат арбоби Таиров КПСС (Совет Иттифоқи Коммунистик партияси) аъзоси, шунингдек, Улуғ Ватан уруши қатнашчиси ҳам ҳисобланган.
Иқтисодчи Таиров 1945-йилдан 1992-йилгача мамлакатнинг иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий йўналишларида фаолият олиб борган. Жумладан, ушбу йиллар мобайнида олим. ўқув бўлими мудири; Тўрткўл қишлоқ хўжалигини механизациялаш билим юрти директори; Қорақалпоғистон Қишлоқ хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари; Тахтакўпир, Беруний туман партия комитетларининг биринчи котиби; Марказий партия органлари бўлими мудири; Ўзбекистон Компартияси Қишлоқ хўжалиги бўйича қўмитаси, ташкилий партия иши бўлими мудирининг биринчи ўринбосари; Ўзбекистон Компартияси Марказий Комитети умумий бўлим мудири лавозимларида хизмат кўрсатган.
Иқтисодчи олим шунингдек, Ўзбекистон ССР Олий Кенгашининг 10-, 11- ва 12-чақириқлари депутати этиб сайланган.
Қаландар Таиров 1992-йилдадан кейин вафот этган.
Ҳаволалар
- Ўзбекистон ССР Олий Совети депутатлари: Ўнинчи чақириқ. (Қисқача биографик маълумот). — Т .: Ўзбекистон, 1981. — С. 252.
- Халқ хотираси
- ГА РФ Р7523 105 152 "СССР Олий Кенгаши Президиумининг 1971-йил 26 августдан 27 августгача қабул қилинган қарорлари ва уларга материаллар / 14-сонли баённомага / Но 2075-ВИИИ дан 2078-ВИИИ гача. . 7-жилд