Qalay dixlorid
Қалай дихлорид, 8пС12 — оқ рангли кристаллар. Суюқланиш температураси 246°, қайнаш температураси 652°, зичлиги 3,95 г/см3. Сув, этанол ва бошқалар органик эритувчиларда яхши эрийди. Эритмаси кучли қайтарувчи. 8пС12га хлор таъсир эттирилса, 8пС14гача, кислород таъсир эттирилса, оксохлоргача оксидланади. Аммиак билан 8пС12пТч1Н3(п=1, 4,9) таркибли аммиакатлар, металл хлоридлари билан комплекс бирикмалар ҳосил қилади. Қалайга хлор, хлорид кислота ва бошқалар металларнинг хлоридларини таъсир эттириб олинади. Эпоксидларнинг полимерланишида катализатор, органик синтезда қайтарувчи, газмолларни бўяшда, шиша ва пластмассалар сиртининг адгезиясини (металл югуртиришдан аввал) оширишда, кавшарлашда флюс компоненти сифатида қўлланади[1].
Манбалар
- ↑ Файл:Натионал Энcйcлопедиа оф Узбекистан лого.пнг „Қалай дихлорид“, Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (Қ-ҳарфи). Тошкент: „Ўзбекистон миллий энсиклопедияси“ Давлат илмий нашриёти, 2000–2006-йиллар.
Ҳаволалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |