Қалғанчи (олтойча: Калганчы чаг туркча: Калганçı, озарбайжонча: Қалқанçı) — Турк мифологияси ва олтой анъанавий эътиқодларида охирги замонниг номланиши.

Этимологияси

Бу сўз кўтарилиш, туриш, қалқиш каби маноларга эга (Қалқ-/қалқи-/қалғи-) ўзагидан ясалган. Ўзаги қалқ-/қалқи-/қалғи- каби бўлган феллар кўплаб туркий тилларда учрайди[1].

Та'риф

Қалғанчи куни (“кўтарилиш куни”). Бу дунё ва/ёки коинот йўқ бўлиб кетадиган, сўнгра барча ўликлар қайта тириладиган кундир. Бу тасаввурга кўра, ер юзида ҳаёт абадий эмас: бир куни ҳаёт тугайди ва одамлар, ҳайвонлар ҳамда ўсимликлар йўқ бўлиб кетади. Шу кун яқинлашар экан, инсоният таназзулга юз тутади, жиноятлар кўпаяди, гуноҳлар кучаяди ва одамларнинг Тангрига бўлган қўрқуви йўқолади. Буюк уруш содир бўлади: Улген (эзгулик) ва Эрлик (ёвузлик) ўртасида бўлиб ўтадиган жангда барча жангчилар ҳалок бўлади, фақат Улгеннинг ўзи қолади. Улген ер юзида ўзидан бошқа ҳеч ким қолмаганини кўргач, у одамларни тирилтиради.

Ривоятлар

Турк халқларида қалғанчи ва унинг яқинлашаётгани аломатлари билан боглиқ турли ривоятлар мавжуд. Олтой халқларида қалғанчи аломатлари ҳақида қуйидаги ривоят ёзиб олинган[2]:

Етти кун ер атрофида така тинмай айланди ва маради.

Етти кун зилзила давом этди.

Етти кун тоғлар ёнди.

Етти кун ёмғир ёғди.

Етти кун довул бўлди ва дўл ёғди.

Етти кун қор ёғди.


Қалғанчи куни Олтой халқлари тассавурига кўра Улген ва Эрлик орасида кураш билан отади[2]:

...Шундан сўнг Эрлик қўшини кўтарилади,

Караш ва Керей,

Ер қарисидан чиқишади.

Чиқишлари билан Улген қўшини,

Мандишира ва Майтере,

осмондан тушишади.

Мейтере қони ерни оловга чўмдиради

ва шу тариқа дунё охирига етади.

Мандишира Керейни, Эрлик эса Мандишира ва Мейтерени ўлдиради. Мейтере қони ерни ёндиради, олов осмонгача кўтарилади, Эрликнинг ўзи ҳам бу ёнғинда ҳалок болади. Шундан сўнг Улген барча ўлганларни тирилтиради.

Манбалар

  1. ↑ Этимологический словарь тюркских языков: Общетюркские и межтюркские основы на буквы 'К', 'Қ' / Авт. сл. статей Л. С. Левитская, А. В. Дыбо, В. И. Рассадин. М., 1997; — 224-бет. 
  2. ↑ 2,0 2,1 Уно Ҳолмберг. Диэ религиöсен Ворстеллунген дер алтаисчен Вöлкер (Немис тили), 1938-йил — 135-бет. 

Ҳаволалар