Қалқон, сипар — 1) жангчининг танасини тиғли қуроллар (қилич, найза ва бошқалар) зарбидан ҳимоя қилувчи мослама. Тош давридан бошлаб ХВИИ асргача амалиётда қўлланган. Энг қадимги Қ.лар ёғоч, тўқилган чивиқ, қўға, тери, кейинчалик эса жез ва темирдан ясалган. Қ. шакли ва каттакичиклиги турли халкларда турлича (юмалоқ, учбурчак, тўртбурчак, тухумсимон, ярим силиндрик ва бошқалар) бўлган. Милоддан аввалги 3-минг йилликда Месопотамияда усти мис пластинкалар билан қопланган ёғоч Қ.лар қўлланган. Жездан қилинган биринчи Қ. милоддан аввалги 2-минг йилликда Оссурияда вужудга келган. Кўпинча, Қ.лар турли расм, рамз, герб ва бошқалар тасвири билан безатилган. Мас, Урарту подшоларининг Қ.лари турли манзарали тасвирлар ва миххат билан қопланган. Юнонистонда ёғочдан (баъзан темирдан) ишланган думалоқ Қ.ларда жангчиларнинг рамзлари (делфин, шер ва бошқалар) тасвирланган. Ўрта Осиё халқларида ҳам Қ. қадимдан қўлланилиб келган. Атама илк бор 11 —ХИИ асрлар қорахонийлар даври эски туркий тил обидаларида Қ. ва қалқанг фонетик шаклларида қайд этилади. Паҳлавонлар, саркардалар Қ.и қимматбаҳо тошлар билан зийнатланган. Амир Темур ва Темурийлар даврида одам бўйига мос келувчи Қ.лар мавжуд бўлган, улар тура деб номланган. Улар каттакичиклиги, турли шаклдалиги билан ажралиб турган. Қ. ХВИ—ХВИИ асрларда ўцочар қуролларнинг такомиллашуви билан ўз аҳамиятини йўқотган. Ҳозир дунёнинг кўп мамлакатларда полициячиларнинг ҳимоя қуроли; 2) кўчма маънода — офат, бало, кўнгилсиз ҳодисалар ва бошқалардан сакловчи восита; тўсиқ, ғов.