Қалқонсимон без — одам ва ҳайвонларнинг ички секреция бези. Қалқонсимон безнинг ривожланиши ҳомиладорлик даврида бошланиб, бола 1 ёшга етганда унинг вазни 1—2 г ни ташкил этади, ўсиш жараёнида у катталашиб 20—22 г гача етади. Қалқонсимон без эмбрион жабра халтачаси эпителийсидан ривожланади. Қалқонсимон без одам эмбриони тараққиётининг 8—9 ойида тўлиқ шаклланиб, гормон ажрата бошлайди, у бўйинда, ҳиқилдоқ тоғайлари соҳасида жойлашган; 2 палла ва бўйинчадан иборат. Қалқонсимон безни бир жуфт юқори ва бир жуфт пастки артериялар қон билан таъминлайди, симпатик ва парасимпатик нерв толалари иннервация қилади. У организмда модда ва энергия алмашинуви регуляциясида иштирок этувчи ёдли гормон тироксин (Т4), триёдтиронин (ТЗ) ва тиреокалцитонин ишлаб чиқаради. Қалқонсимон без функсиясини марказий нерв системаси, фаолиятини эса гипофиз бези бошқаради.

Гипофизнинг тиреотроп гормони Қалқонсимон без функсияси ва ривожланишини кучайтиради. Организмда Қалқонсимон безнинг аҳамияти жуда катта, у бош мия фаолияти, моддалар алмашинуви, суяк ўсиши, иммун системалар, жисмоний ва ақлий ривожланиш, жинсий етилиш жараёнлари, адаптация ва бошқалар реаксияларни таъминлайди. Бу без фаолиятининг бузилиши буқоқ, гипотиреоз, гипертиреоз ва бошқалар касалликларга олиб келади. Қалқонсимон без ишлаб чиқарувчи Калситонин гормони қондан ортиқча Cа ни олиб суякларга юборилишини таминлайди.

Яна қаранг