Qamal
Қамал — шаҳар, қалъа ва шунга ўхшаш истеҳкомларни ишғол қилиш учун ўтказиладиган ҳарбий ҳаракатлар усули. Қадим замонлардаёқ шаҳар ёки қалъани тўсатдан ҳужум қилиб олиб бўлмаган тақдирда қамалдан фойдаланилган. Қамал пайтида қалъа қўшин билан чор атрофдан қуршаб олинган ва кетма-кет ҳужумлар уюштирилган. Баъзан эса қамалчилар қамалдагиларнинг озиқ-овқат, ўқдорилари тугагач, таслим бўлишларини кутишган. Шаҳар, қалъа атрофида саркўблар кўтарилган. Мудофаа деворлари остидан ер ости йўллари (нақблар) қазилган. Одатда, қамал қилувчи қўшиннинг муайян қисми ўзлари барпо этган истеҳкомларни қамалда қолганларнинг тўсатдан уюштириладиган хамласидан муҳофаза қилиш билан машғул бўлган, асосий қисми эса мудофаачиларни тинкасини қуритувчи ҳарбий ҳаракатларда фаол қатнашган. Тарихий манбалар, қамалнинг баъзан ойлаб, ҳатто йиллаб давом этганлигини кўрсатади. Хусусан, Ўтрор мўғуллар томонидан 5 ой, Самарқанд эса Шайбонийхон томонидан 6 ой қамал қилинган. Қамалчилар қалъа, ҳисор, шаҳар ва ҳоказога кириш мақсадида турли амалиётлар (деворларни бузиш, рахналар солиш) қўллашган. Порохнинг кашф этилиши ва артиллериянинг қуролланишдан муқим ўрин олиши билан мудофаа деворларини порох ёрдамида портлатиш, замбаракдан ўққа тутиш ривожланган. Ўрта асрларда Чингизийлар ва Темурийлар армиясида қалъа, қўрғон, ҳисор ва шаҳарларни қамал қилишда тошотар қуроллар ва раъддан кенг фойдаланилган. ХВИИ асрдан қалъа артиллерияси қўлланишга кириб келган. ХВИИИ—ХХ асрларнинг бошларида қамалчи армиялар тузилган. Биринчи жаҳон урушидан сўнг қалъа ва шаҳарларни забт этишнинг замонавий воситалари пайдо бўлгани боис қамал атамасининг маъноси ўзгариб, блокада тушунчасини ифодалайдиган бўлди[1].
Манбалар
- ↑ Файл:Натионал Энcйcлопедиа оф Узбекистан лого.пнг „Қамал“, Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (Қ-ҳарфи). Тошкент: „Ўзбекистон миллий энсиклопедияси“ Давлат илмий нашриёти, 2000–2006-йиллар.
| Тарихга оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |