Қамар раис (тахаллуси; асл номи Мусаҳиб Али Хон) (1932.12.7, Уттар Прадеш штати Шоҳжаҳонпур шаҳри) — ҳинд адабиёцҳуноси, таржимон, танқидчи, жамоат арбоби. Агра университети бакалаври (1952), Лакҳнау университетининг ҳуқуқшунослик факултетини тугатган (1956). Нагпур унтида урду тили магистри (1959). Деҳли университетининг урду бўлимида катта ўқитувчи (1959—68), доцент (1968), урду бўлими мудири (1976— 79), профессор (1983—97). Тошкентдаги Ҳиндистон Маданият марказининг директори (1997—2004). Ҳиндистон тараққийпарвар ёзувчилар утошмаси бош котиби (1973). Тадқиқот ва нашриёт қўмитаси, Деҳли Урду академияси раиси (1987). Аини пайтда Ҳиндистон — Ўзбекистон дўстлик жамияти раиси. Асосий илмий иши — Премчанд асарларини танқидий ўрганиш мавзусида. Қ. Р. „Премчанд ижодини танқидий тадқиқ этиш“ (1959), „Премчанд ёзган бадиийтанқидий мақолалар“ (1960), „Урду драма“ (1961), „Тошкентга армуғон“ (1968, Ғ.Ғуломнинг шеърлари таржимаси), „Ўзбекистон шоирлари“ (1973, 2 ж.ли), „Таржима санъатига оид мақолалар“ (1976), „Озодликдан кейин Деҳлида урду ҳикоянавислиги“ (1990), „Ўзбекистон ва Алишер Навоий“ (1994), „Ўзбекистон эврилишлар силсиласида“ (инқилобдан инқилобгача) (1997, Самарқанд) ва бошқалар илмийтанқидий асарлар муаллифи. Ўзбекистон Бадииёт акадимяси Санъацҳунослик институти, Тошкент Шарқшунослик институти фахрий доктори (2001). „Заҳириддин Муҳаммад Бобур: шахсияти ва шеърияти“ китоби учун Бобур номидаги халқаро жамғарманинг Бобур мукофоти лауреати (2004).