Qamashi
Қамаши — Ўзбекистон Республикасининг Қашқадарё вилоятидаги шаҳар (1978-йилдан). Қамаши тумани маркази (1974-йил 23-декабргача Қамаши қишлоғи). Транспорт йўли стансияси. Қамашидан Қарши шаҳригача 63 км. Маҳаллий маълумотлар бўйича Қамаши номи ўзбекқўнғирот уруғининг қамайчи тармоғи номидан олинган. Аҳолиси 34 минг кишини ташкил этади (2005). Қамашида пахта тозалаш заводи, кўрпа пахта фабрикаси, қурилиш материаллари комбинати ва бошқа қурилиш ташкилотлари, МТП, 2 автокорхона,Қамаши черрй автосалони, компютер клублари,ИТ парк, истироҳат боғлари, кўп қаватли турар жойлар, техника ва озиқ-овқат дўконлари тармоғи, „Лангар ота зиёратгоҳи“ „Микрон“ фирмаси (макарон ишлаб чиқаради), терини қайта ишлаш корхонаси, момиқ фабрикаси, ишлаб турибди. Кичик, ўрта бизнес ва йирик корхоналар, микрофирмалар фаолият кўрсатади. Қўшма корхоналар мавжуд. 2 лицей, 32 касб-ҳунар коллежи, 5 умумий таълим мактаби, болалар мусиқа ва спорт мактаблари, туман марказий кутубхонаси, клуб муассасалари, маданият уйи бор. Туман марказий касалхонаси, поликлиника, туғруқхона, дорихоналар ва тиббий муассасалар аҳолига хизмат кўрсатади. Қамашидан вилоят маркази (Қарши шаҳри) гача автобуслар ва маршрутли таксилар қатнайди.[1]
Қамаши | |
|---|---|
| шаҳар | |
| 38°49′27″Н 66°27′39″Э / 38.82417°Н 66.46083°Э | |
| Мамлакат | Ўзбекистон |
| вилоят | Қашқадарё вилояти |
| туман | Қамаши тумани |
| Аҳолиси | 33 800 |
| Вақт минтақаси | УТC+5 |
| Телефон коди | +998 |
|
| |
Манбалар
- ↑ "Қамаши" ЎзМЕ. Қ-ҳарфи (Wайбаcк Мачине сайтида 2022-02-03 санасида архивланган) Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |