Қамчибек Асанбекович Кўлбоев (қирғизча: Камчыбек Асанбек уулу Көлбаев; 1974-йил 3-август, Чўлпонота — 2023-йил 4-октябр, Бишкек[2]) — Коля-Қирғиз номи билан ҳам танилган, Қирғизистондаги уюшган жиноятчилик гуруҳларининг раҳбари. Қонундаги ўғри[3] мақомини олган биринчи қирғиз миллатига мансуб шахс дея эътироф этилган.

Қамчи Кўлбоев
Таваллуди 3-август 1974-йил[1]
Вафоти 4-октябр 2023-йил(2023-10-04)
(49 ёшда)
Бишкек, Қирғизистон

Таржимайи ҳоли

Қамчи Кўлбоев Қирғизистоннинг Иссиқкўл вилояти Чўлпонота шаҳрида таваллуд топган. У Қирғизистондаги уюшган жиноятчиларнинг етакчиси Рисбек Акматбоевнинг энг яқин ёрдамчиси сифатида ўз фаолиятини бошлаган. Улар йиллар давомида ўзларининг жиноий тўдаларини шакллантирган. Кейинчалик 1990-йилларнинг охирида собиқ дўстлар ниҳоят жанжал қилишган. Рисбек Акматбоев Қамчибек Кўлбоевнинг ихтиёрида бўлган бир неча ширкатни тортиб олиши ортидан икковлон ўртасидаги алоқалар бузилади[4]. 2000-йилларда Р.Ақматбоевнинг ҳаётига суиқасд қилинади. Унинг икки ҳамроҳи ҳалок бўлди. Акматбоевнинг ўзи яраланди. Кўлбоев икки кишини ўлдиришда ва учинчи одамнинг ҳаётига суиқасд қилишда айбланган. Суд уни айбдор деб топиб, 25 йилга озодликдан маҳрум қилган. Аммо Кўлбоев жазосини охирига етказмади. 2006-йил феврал ойида у 8-сонли ахлоқ тузатиш колониясидан (Чуй вилояти Петровка қишлоғи) манзил колониясига ўтказилган ва тез орада у ердан ғойиб бўлган[5]. Қирғизистон прокуратураси унга нисбатан республика Жиноят кодексининг 336-моддаси (қамоқхонадан қочиш) билан жиноий иш қўзғатди.

Жиноятлари ва наркотик савдоси

Кўлбоев бошчилигидаги жиноий гуруҳнинг 150дан зиёд[6] ёки 200 га яқин аъзоси бўлган[7]. У „Уюшган жиноий гуруҳ тузиш“, „Қонунга хилоф қурол-яроғ муомаласи“ ва „Одам ўлдиришга уриниш“ ва тадбиркорларнинг ўта йирик миқдордаги мол-мулкларига ноқонуний эга чиқиш фактлари бўйича айбланган[8].

Қирғизистон Ички ишлар вазирининг ўринбосари Мелис Турғанбаев Қирғизистонда наркотиклар ноқонуний айланмаси собиқ президентнинг укаси Жаниш Бакиев ва жиноий гуруҳлар раҳбарлари Қамчи Кўлбаев ҳамда Алманбет Анапияев назоратида бўлганини айтган[9].

АҚШнинг қора рўйхатига киритилиши

АҚШ ҳукумати жиноятчини Брацкий круг аъзоларидан бири ва йирик наркобарон деб ҳисоблайди[10]. Шу сабабли 2011-йилда АҚШ Давлат Департаменти томонидан эълон қилинган халқаро наркосавдогарлар рўйхатига уни киритган[11].

Сиёсатчилар билан алоқалари

Криминал авторитет қирғизистонлик сиёсатчилар билан яқин алоқада бўлганликда гумон қилинган ва тасдиқланиб ҳам турган. Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси Жогорку Кенгеш депутати Ўмурбек Бакиров „қонундаги ўғри“ Қамчи Асанбек билан учрашгани ҳақида маълумот тарқатган. Аммо депутат Бакиров бу ҳақиқат эмаслигини айтиб, фактларни талаб қилади. Аммо МХДҚ Кўлбоевни сўроқ қилиш чоғида у депутат билан учрашганини тасдиқлайди[12].

2011-йил 1-январда Қирғизистон парламенти спикери Аҳматбек Келдибеков „Каприз“ меҳмонхонасида Кўлбоев билан учрашганини ИИВ ЖҚББ бошлиғи тасдиқлаган[13].

Давлат раҳбарлари билан алоқалари

Қирғизистон миллий хавфсизлик хизматининг собиқ раҳбари Кенешбек Дуйшебаев Қамчи Кўлбаев президент Бакиев даврида унинг оиласи билан биргаликда гиёҳванд моддалар савдоси билан шуғуллангани ва бу ишда у президент оиласи ҳимоясида бўлганини айтган. Бакиевнинг даврида жиноятчи қамоқдан оқланиб чиққан[14].

Спортчилар билан алоқалари

2021-йилда Иссиқкўлга Эагле ФC турнири бўлиб ўтади. Унга фахрий меҳмон сифатида россиялик спортчи Хабиб Нурмагомедов ташриф буюради[15]. Ушбу ташрифни маҳаллий нашрлар Кўлбоевнинг таваллуд айёми билан бўғлайди[16]. Кўлбоевнинг ўғли Хабиб ва Хасбик билан биргаликда суратга тушгани инернет тармоқларида эълон қилинади.

Бундан ташқари, жиноятчи шахсий ҳаётида эркин кураш бўйича икки карра жаҳон чемпиони Айсулу Тинибекова билан дўстона муносабатда бўлган. У Айсулуга машина совға қилган, спортчи эса уни менинг акам дея изоҳ берган[17].

Оиласи

Жиноятчининг отаси Асанбек Кўлбоев 1945-йил 1-июнда туғилган. У бутун ҳаётини спортга бағишлаган у маҳаллий спорт қўмитасига раҳбарлик қилган, турли турнирлар ва мусобақалар уюштирган[18]. 2000-йил 7-мартда вафот этган. Унинг номи чорвачилик заводига берилган ва Чўлпонотадаги ипподром унинг номи билан аталади[19].

Онаси Алиева Мая Саитқуловна 1948-йилда туғилган. У Иссиқкўл вилояти Орол трактидаги „Асанбек“ деҳқон хўжалиги ҳамда „Батипа“ хайрия жамғармаси раҳбари ва таъсисчиси ҳисобланади. Шунингдек Қамчи Кўлбоев бир қанча мол мулкларини онасига хатлаб берган[20].

Қамчи катта оилада ўсган, унинг Света, Айнура, Раушан, Жўлдош, Бақит исмли ака-ука ва опа-сингиллари бўлган. 2020-йилдан буён унинг укаси Жўлдошбек Кўлбаев[21] Қирғизистон Республикаси Миллий дзюдо федерацияси президенти[22] ва Осиё дзюдо иттифоқи вице-президенти ҳисобланади[23].

Жиноят олами қоидаларига кўра, қонундаги ўғрининг хотини ва фарзанди бўлиши мумкин эмас. Бироқ, Кўлбоевнинг икки ўғли ва уч қизи, бир қанча неваралари борлиги маълум. Кўлбоэвлар оиласининг суратлари оммавий ахборот воситаларида бир неча бор пайдо бўлган[24].

У 2017-йилда тўнғич қизи Санирани турмушга узатган. Унинг қизи билан рақсга тушгани тасвирлар ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлган. Иккинчи қизи Эркаойимнинг тўйи 2021-йил мартида бўлиб ўтган. Кўлбоевга Руслан исмли 25 ёшли уйғур йигит куёв бўлган[25]. Тўй маросими „Арзу Гранд“ ресторанида ўтказилган[26].

Ўлими

2023-йилнинг 4-октябр куни Бишкекда амалга оширилган жиноятчиларни қўлга олиш амалиёти чоғида Қамчи Кўлбоев ўлдирилди[27]. Махсус амалиёт чоғида фақат махсус хизматлар иштирок этган, милиция унда иштирок этмаган. Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси Кўлбоев „қаршилик кўрсатаётганда“ ўлдирилганини расман эълон қилди. Махсус амалиёт давомида фақат бир киши ҳалок бўлган, бошқа ҳеч ким ҳалок бўлмаган ёки яраланмаган. 5-октябр куни Кўлбоевнинг дафн маросими Чўлпонотада бўлиб ўтди[28].

Ўлимидан кейинги ҳолат

Қамчибек Кўлбоевнинг ўлимидан сўнг Махсус хизмат жиноий гуруҳнинг фаол аъзолари сифатида 40 дан ортиқ кишини қўлга олди.

Жиноятчиларнинг тавба қилиши

Кўлбоев ўдирилганидан сўнг бир нечта жиноят оламининг вакиллари видео мурожатлар тарқатишиб тавба қилишганини айтишди. Қонундаги ўғрилар ўзларини мақомидан воз кечишганини эълон қилишди. Норин вилояти ММА федерацияси президенти Нурлан Омокоев, Ўшнинг „назоратчиси“ деб аталадиган Алмаз Эрмекбаев, уюшган жиноий гуруҳнинг фаол аъзоси Улан Барчакеев — Улан Узун, Дженго номи билан танилган Қадир Досоновнинг жиноий гуруҳи, криминал авторитет Соқол лақабли Улан Токтосунов мақомидан воз кечганини эълон қилди[29]. Эрмекбаэв ва Омокеев амалдаги ҳукуматни қўллаб-қувватлашларини ва мамлакат қонунчилигини бузмасликларини билдирган[30].

Шунингдек Россиядаги Қирғизистон фуқароси, Қаришқир (Бўри) лақабли Мурсалим Умирзақов қонундаги ўғри мақомидан воз кечганини ЁуТубе каналида эълон қилди[31].

Шерикларининг ҳибсга олининши

Кўлбоев учун қасос

Қамчибек Кўлбоев учун „қасос олиш“ мақсадида уч нафар „ёлланма қотиллар“ Қирғизистон ва Ўзбекистон давлат чегарасини ноқонуний кесиб ўтгани ҳақида Қирғизистон МХҚС иддао қилган. Қирғизистон ва хориждаги бир қанча телевидение ва интернет нашрлари қўлга олиш чоғидаги видео лавҳала намойиш қилишди. Шуниндек улар бир қатор фуқароларнинг қотиллигига алоқадорлиги учун Ўзбекистон ҳудудида қидирувда бўлган[32].

Ёлланма қотил дейилган шахсларни Қирғисзистон миллий хавфсизлик давлат қўмитаси билан „Алфа“ махсус хизмати ҳамкорликда 2023-йилнинг 13-октябр куни Бишкек шаҳрида қўлга олинган[33]. Уларни ўша куннинг ўзида Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот идораларига топширишган[34].

Манбалар

  1. ↑ „Ресоурcе Cентер: Анти-Террорисм Десигнатионс; Транснатионал Cриминал Организатионс: Спеcиаллй Десигнатед Натионалс Лист Упдате“. УС Департмент оф тҳе Треасурй (2012-йил 23-феврал). Қаралди: 2012-йил 18-июн.
  2. ↑ Қирғизистонда криминал авторитет Қамчи Кўлбоев ўлдирилди
  3. ↑ „Вор в законе“ — „Қонундаги ўғри“ ким?
  4. ↑ Қирғизистон: қидирувда бўлган „қонундаги ўғри“ ҳибсга олинди
  5. ↑ Қирғизистондаги машҳур жиноий авторитет Коля Қирғиз ўлдирилди. У ҳақида нималар маълум?
  6. ↑ Қирғизистон: қидирувда бўлган „қонундаги ўғри“ ҳибсга олинди[сайт ишламайди]
  7. ↑ Қирғизистонлик наркоқирол Абу Дабида ушланди
  8. ↑ Қирғизистонда таниқли «қонундаги ўғри» Камчи Колбаев махсус операция вақтида ўлдирилди
  9. ↑ Қамчи Кўлбаев озод қилинди
  10. ↑ Қирғизистонлик „авторитет“ учун 5 млн доллар. АҚШ нима учун Бишкекдаги коррупсиядан ташвишда?
  11. ↑ 5 млн долларов за киргизского "авторитета". Почему США встревожены коррупцией в Бишкеке
  12. ↑ „УКМК: Кримтөбөл Камчи Көлбаэв депутатӨмүрбек Бакиров менен жолугушканин тастиктаган“. 2023-йил 9-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 7-октябр.
  13. ↑ Тилек Алибаэв: Спикер парламента Киргизстана встречался 1 января 2011 года в отеле „Каприз“ с криминалним авторитетом Камчи Колбаэвим
  14. ↑ Қирғизистонлик наркоқирол Абу Дабида ушланди
  15. ↑ В Чолпон-Ате прошел турнир Хабиба Нурмагамедова. Причем тут Камчи Колбаэв?
  16. ↑ Хабиб Нурмагомедов келиши Қамча Кўлбоевнинг туғилган куни билан боғлиқлигини рад этди
  17. ↑ Қамчи Кўлбоев Айсулу Тинибековага автомобил совға қилди[сайт ишламайди]
  18. ↑ „Камчы Кольбаев — жизнь и смерть «вора в законе» – Сводка АКИпресс“. 2023-йил 9-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 8-октябр.
  19. ↑ Чолпон-Атинский ипподром назвали в честь отца Камчы Кольбаева[сайт ишламайди]
  20. ↑ Чолпон-Атадаги маданият үйүнүн жери кримтөбөл Камчи Көлбаэвдин апасина өтүп кеткен
  21. ↑ Колбаэв Жолдошбек Асанбекович
  22. ↑ Родной брат Камчи Колбаэва снова стал президентом Федерации дзюдо КР
  23. ↑ Брат Камчи Колбаэва стал вице-президентом Азиацкого союза дзюдо[сайт ишламайди]
  24. ↑ Камчи Колбаэв
  25. ↑ „КРИМТӨБӨЛ КАМЧЫ КӨЛБАЕВ КЫЗЫН ТУРМУШКА УЗАТТЫ“. 2023-йил 9-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 8-октябр.
  26. ↑ Камчы Көлбаев кызын турмушка узатты. Тойдо Мирбек Атабеков ырдады
  27. ↑ Криминал авторитет махсус операция чоғида ўлдирилди
  28. ↑ Қамчи Кўлбоевнинг жасади Чўлпон-Отада дафн қилинди
  29. ↑ Кримавторитет Сакал ууру статусунан баш тартканин жариялади
  30. ↑ Көлбаэвдин килмиштуу тобунун Нариндаги жана Оштогу мүчөлөрү камакка алинди
  31. ↑ Мурсалим Умирзаков отказался от статуса „вор в законе“. Видео
  32. ↑ ҳттпс://кун.уз/уз/53295681
  33. ↑ Киллерам дали заказ отомстит за Колбаэва — ГКНБ задержал инострансев
  34. ↑ Задержани узбекистанси, собравшиэся отомстит за смерт Камчи Колбаэва