Қамчибек Кенжа (1946—2026) — шоир, ёзувчи, публицист, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими унвони соҳиби[2].

Қамчибек Кенжа
Таваллуди 15-август 1946-йил
Вафоти 8-апрел 2026-йил(2026-04-08)
(79 ёшда)[1]
Андижон вилояти, Ўзбекистон
Мукофотлари

Ҳаёти

Қамчибек Кенжа 1946-йил 15-августда Андижон вилоятининг Избоскан туманидаги Гуркуров қишлоғида туғилган. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими. ТошДУнинг филология факултетини тугатган (1969).

Фаолияти

„Ўзбекистон маданияти“ (ҳозирги „Ўзбекистон адабиёти ва санъати“) газетасида, Андижондаги мактабларда, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Бадиий адабиётни тарғиб этиш бюросининг Андижон вилоятидаги вакили бўлиб ишлаган. 1983 йилда яна Тошкентга келиб, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида адабий маслаҳатчи лавозимларида фаолият кўрсатган. 1985 йилдан 2006 йилгача Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Андижон вилоят бўлимига раҳбарлик қилди.

Ижоди

Дастлабки шеърий тўплами — „Соғинч“ (1975). Ёзувчининг „Яшил барг“ деган биринчи ҳикоялар тўплами эса 1977 йилда нашр этилган. „Кўнгил кўчалари“ (1979), „Ишқинг тушса“ (1981), „Орзумандлар“ (1982), „Нотаниш гул“ (1986), „Тоғ йўлида бир оқшом“ (1987), „Соҳилдаги сув париси“ (1993), „Қизил гуллар“ (1995), „Сохибжамол аёл сири“ (1996), „Кулгибахш умр“ (1997), „Бобурийлардан бири“ (2000), „Бахт куши ёки ушалган орзулар“ (2001), „Хамир учидан патир ёхуд кулча ҳикоялар“ (2005), „Сайланма“ (1-китоб, 2006), „Тошқин“ (қисса, 2010), „Кўнгил кечинмалари“ (2011.) „Палахмон“ (роман, 2011), „Жасорат“ (маърифий-биографик қисса, 2012) каби насрий ва шеърий асарлар муаллифи. Сафарномалар ёзган („Ҳинд сориға“, „Буюклар изидан“ ва бошқа).

Китоблари

  • „Соғинч“ (1975)
  • „Кўнгил кўчалари“ (1979)
  • „Ишқинг тушса“ (1981)
  • „Орзумандлар“ (1982)
  • „Нотаниш гул“ (1986)
  • „Тоғ йўлида бир оқшом“ (1987)
  • „Соҳилдаги сув париси“ (1993)
  • „Қизил гуллар“ (1995)
  • „Сохибжамол аёл сири“ (1996)
  • „Кулгибахш умр“ (1997)
  • „Бобурийлардан бири“ (2000)
  • „Бахт куши ёки ушалган орзулар“ (2001)
  • „Хамир учидан патир ёхуд кулча ҳикоялар“ (2005)
  • „Сайланма“ (1-китоб, 2006)
  • „Тошқин“ (қисса, 2010)
  • „Кўнгил кечинмалари“ (2011.)
  • „Палахмон“ (роман, 2011)
  • „Жасорат“ (маърифий-биографик қисса, 2012)

Таржималари

А. С. Пушкин, Х. Хейне, Ш. Петефи, В. Брюсов, М. Светлов каби шоирларнинг асарларини ўзбек тилига таржима қилган.

Мукофоти

„Шуҳрат“ медалига сазовор бўлган. Халқаро Бобур мукофоти билан тақдирланган[3].

Манбалар

  1. ↑ „Шоир ва таржимон Қамчибек Кенжа вафот этди“ (2026-йил 8-апрел).
  2. ↑ „Қамчибек Кенжа (1946)“. www.н.зиёуз.cом. Қаралди: 2026-йил 8-апрел.
  3. ↑ „Қамчибек Кенжа“. Зиё.уз. Қаралди: 13-декабр 2022-йил.