Қамишли

Қамишли — Суриянинг шим. қисмидаги шаҳар. Аҳолиси 113 минг кишидан зиёд (1990-йиллар охири). Лозиқия — Ҳалаб — Қ. темир йўлининг охирги бекати. Қишлоқ хўжалиги ва нефт қазиб олинадиган раён маркази. Озиқ-овқат, тўқимачилик саноати корхоналари мавжуд.