Qanatbay Ismaylov
Қанатбай Абдреймович Исмайлов (1959-йил 26-феврал, Хўжайли тумани, Қорақалпоғистон АССР, Ўзбекистон ССР) — қорақалпоғистонлик ва ўзбекистонлик олим, физика-математика фанлари доктори, профессор.
| Қанатбай Исмайлов | |
|---|---|
|
| |
| Таваллуди |
1959-йил 26-феврал Хўжайли тумани, Қорақалпоғистон АССР, Ўзбекистон ССР |
| Фуқаролиги |
|
| Иш жойлари | Қорақалпоқ давлат университети |
| Таълими | Тошкент давлат университети |
| Илмий даражаси | физика-математика фанлари доктори |
| Илмий унвони | профессор |
| Мукофотлари |
|
Биографияси
Қанатбай Исмайлов 1959-йили 26-февралда Хўжайли туманида туғилган[1]. 1976-йилда Нукус туманидаги 3-сонли ўрта мактабни битириб, шу йилнинг ўзида Тошкент давлат университетининг физика факултетига ўқишга қабул қилинади ва 1981-йили шу университетни „Яримўтказгичлар ва диэлектриклар физикаси“ мутахассислиги бўйича тамомлайди. 1982—1983-йилларда Украина ССР Фанлар академияси яримўтказгичлар физикаси институтида стажёр-тадқиқотчи лавозимида ишлади, сўнг 1983-йилда Украина ССР Фанлар академияси Яримўтказгичлар физикаси институти аспирантурасига ўқишга қабул қилинади ва 1986-йилда жорий институтни тамомлайди. 1986—1991-йилларда Нукус давлат университети физика факултетининг илмий текшириш лабораториясида илмий ходим сифатида фаолият олиб борди. 1988-йилда Украина ССР Фанлар академияси Яримўтказгичлар физикаси институтида физика-математика фанлари доктори, профессор Тхорик Юрий Александрович ва техника фанлари доктори Конакова Раиса Василевналар раҳбарлигида „Влияние внешних воздействий на характеристики лавинно – пролетных диодов“ мавзусида номзодлик диссертациясини ҳимоя қилади[1]. 1992—1994-йиллар давомида Украина Фанлар академияси Яримўтказгичлар физикаси институти докторанти, 1994—1995-йиллари Қорақалпоқ давлат университети яримўтказгичлар физикаси кафедраси доценти лавозимида фаолият юритди. 1995-йилда Ўзбекистон Фанлар академияси „Қуёш — Физикаси“ илмий ишлаб чиқариш бирлашмаси ҳузуридаги Физика-техника институтида „Сильнополевые и радиационные эффекты в арсенид галлиевых приборных структурах“ мавзусида докторлик диссертациясини ҳимоя қилди. Қанатбай Абдреймович Исмайлов „Яримўтказгичлар физикаси“ соҳаси бўйича Қорақалпоғистон Республикасидаги биринчи фан докторидир.1995—1998-йилларда Қорақалпоқ давлат университетида илмий, маънавий ва маърифий ишлар бўйича проректор лавозимида фаолият олиб борди. 1998—2005-йилларда Ўзбекистон Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими „Табиий фанлар комплекси“ институти директори, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси қўмита раиси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси ўринбосари ва Қорақалпоқ давлат университети ўқув ишлари бўйича проректор лавозимларида фаолият юритди. 2005—2011-йилларда Физика факултети декани ва 2011-йилдан бошлаб ҳозирги кунгача „Яримўтказгичлар физикаси“ кафедраси мудири лавозимида ишлаб келмоқда. 1994—1999-йиллар ва 1999—2004-йилларда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутати бўлиб сайланган[1].
Оиласи
Оилали, 4 нафар фарзанди бор.
Илмий фаолияти
400 дан ортиқ илмий ишлар, шу билан бир қаторда, 3 та монография, 2 та дарслик, 4 та ўқув қўлланма, 8 та ўқув-услубий қўлланма муаллифи[1].
Мукофотлари
2009-йилда Қорақалпоғистон Республикаси халқ таълим аълочиси кўкрак нишони, 2019-йилда „Қорақалпоғистон Республикасида хизмат кўрсатган фан арбоби“ фахрий унвони билан тақдирланган. 2001-йилда „Ўзбекистон мустақиллигининг 10 йиллиги“ кўкрак нишони, 2017-йилда „Ўзбекистон конституциясига 25 йил“ ва 2022-йилда „Ўзбекистон конституциясининг 30 йиллиги“ эсдалик нишонлари билан тақдирланади[1].
Манбалар
Ҳаволалар
- 26-fevralda tugʻilganlar
- 1959-yilda tugʻilganlar
- Xoʻjayli tumanida tugʻilganlar
- Oʻzbekiston Konstitutsiyasiga 25 yil nishoni sohiblari
- Qoraqalpogʻiston olimlari
- Oʻzbekiston fiziklari
- Fizika-matematika fanlari doktorlari
- Professorlar
- Oʻzbekiston Milliy universiteti bitiruvchilari
- Dekanlar
- Qoraqalpogʻiston Respublikasida xizmat koʻrsatgan fan arbobi