Қаноат (арабча: قناعت‎‎) — қисматга рози бўлиш, тақдир этилган нарсаларга мамнун бўлиш, жиззаки ва шошқалоқ бўлмаслик, қўлидагига рози бўлиш, ўзгаларнинг молига ва ҳақига кўз олайтирмаслик, ейиш, кийиниш ва маскан эҳтиёжини зарурат чегарасида сақлаш, исрофга йўл қўймаслик, тежамкорликка риоя қилиш, очкўз бўлмаслик. Мутасаввифлар наздида қаноат битмас-туганмас хазинадир. Қаноаткор шундай кишики, берилган неъматга зиёдаси билан шукур қилади, қўлга киритган неъматини бошқаларга ҳам насиб бўлишини истайди. Оқил суфий дунё ишини қаноат билан, охират ишини ҳирс ва жаҳд билан, дин ишини ақл билан бажаради[1][2][3][4][5][6][7][8].

Манбалар

  1. ↑ Ҳаким Термизий. Наводир ал-усул. - Байрут, 2010; Хдким Термизий.
  2. ↑ Хатм ал-авлиё. - Байрут, 1965
  3. ↑ Калободий, Абу Бакр. ат-Таарруф ли-мазҳаб аҳл ат-тасаввуф. - Қоҳира, 1994;
  4. ↑ Абу Наср Саррож Тусий. ал Лума*. - Қоҳира, 1960;
  5. ↑ Ҳужвирий. Кашф ал-маҳжуб. - Миср, 1974. Т.Н .;
  6. ↑ Шиҳобуддин Суҳравардий. Авориф ал-маориф. - Байрут, 1992; Лисониддин
  7. ↑ Хатиб. Равзат ат-таъриф би-л-ҳубб аш-шариф. - Қоҳира, 1966; Муҳаммад
  8. ↑ Анвар Бадахшоний. Акидатут-Таҳовия шарҳинингталхиси.-Тошкент, 2014.

Ҳаволалар