Қанор — катта қоп. Бўз ёки каноп (қопбоп) матодан тайёрланган, асосан, пахта ва сомон ташишда ишлатилган. 50-йиллар охирига қадар Ўзбекистонда хўжаликлар пахтани тайёрлов пунктларига қанорларда ташиб топширган. Қанорга 80–100 кг пахтани тиқиб жойлаш мумкин бўлган. Пахтани тиркама аравача (прицеп)ларда ташишга ўтилиши билан Қанор ишлатилмайдиган бўлди. Катта Фарғона каналида тупроқни ташиш учун ҳам ишлатилган.