Qaraim tili
Қараим тили — туркий тилларнинг қипчоқ гуруҳига мансуб тил. Литванинг Вилнюс шаҳри атрофида, асосан, Тракай ва Паневежис шаҳриларида, Украина жан.идаги Луцк ва Галич шаҳрилари атрофида, Қримда, қисман Полша, Россия Федерацияси ва бошқалар ҳудудларда тарқалган.
| Қараим тили | |
|---|---|
| Миллий номи | къарай тили, караж тили |
| Мамлакатлар |
|
| Расмийлик ҳолати | йўқ |
| Сўзлашувчиларнинг умумий сони | 250 |
| Тартибловчи ташкилот | йўқ |
| Ҳолати | ўлиш арафасида |
| Туркумланиши | |
| Туркум | Евроосиё тиллари |
| Тил оиласи | |
| Алифбоси | кирилл, лотин |
| Тил кодлари | |
| ИСО 639-1 | (?) |
| ИСО 639-2 | (?) |
| ИСО 639-3 | кдр |
Қараим тили адабий тил сифатида шаклланмаган, ҳозирги оғзаки сўзлашув тили эса қараимларнинг асосий яшаш жойларига мос тарзда номланган уч лаҳжага: тракай (шим.), галич (жан.) ва қрим лаҳжаларига эга. Улар ўзаро фонетик ва лексик жиҳатдан фарқланади: тракай ва қрим лаҳжаларида 8 та, галич лаҳжасида эса 6 та унли фонема бор; қрим ва тракай лаҳжаларида сўз бошида ва охирида "ч" қўлланса, галич лаҳжасида айни ўринларда "с" ишлатилади (чач — сац "соч"); қрим ва тракай лаҳжаларида сўз охиридаги "ш" галич лаҳжасида "с" талаффуз этилади (баш — бас "бош"). Қрим лаҳжаси қримтатар тилига яқин бўлса, тракай ва галич лаҳжалари синтаксисига славян тиллари кучли таъсир кўрсатган. Лексикасида кўплаб туркий сўзлар билан бир қаторда рус, поляк, украин, белорус, литва, грек ва италян тилларидан ўзлашган сўзлар ҳам учрайди. Қараимлар қадимий яҳудий, лотин ва рус алифболаридан фойдаланганлар. Литвадаги қараимлар ўз оғзаки она тиллари билан бир қаторда, литва ва рус адабий тилларидан ҳам фойдаланадилар.
Адабиёт
- Мусаев К.М., Грамматика караимского язнка, М., 1964; Баскаков Н.А., Введение визучение тюрских язмков, 2изд., М„ 1969.
Қараим тили (қирим диалекти — къарай тили, тракай диалекти — караж тили — қараим халқининг тили. Қараим тили туркий тиллар ичидаги қипчоқ гуруҳига киради. Қараим тилида Украина ҳудудида бор йўғи 72 киши гаплашади.[1].
Алифбоси
1920-30-йиллардаги қараим лотин алифбоси
| А а | Б ʙ | C c | Ç ç | Д д | Э э | Ф ф | Г г |
| Ҳ ҳ | И и | Ж ж | Қ қ | Ƣ ƣ | Л л | М м | Н н |
| Ꞑ ꞑ | О о | Ɵ ɵ | П п | С с | Ş ş | Ь ь | К к |
| У у | В в | Й й | Р р | Т т | Х х | З з | Ƶ ƶ |
Ҳозирги кунда Литвалик қараимлар лотин алифбосини, Қиримликлари эса кирилл алифбосини фойдаланишади.
Қиримлик қараимларнинг кирилл алифбоси
| А а | Б б | В в | Г г | Гъ гъ | Д д | Дждж | Е е |
| Ж ж | З з | И и | Й й | К к | Къ къ | Л л | М м |
| Н н | Нъ нъ | О о | Ӧ ӧ | П п | Р р | С с | Т т |
| У у | Ӱ ӱ | Ф ф | Х х | Хъ хъ | Ц ц | Ч ч | Ш ш |
| Щ щ | Ъ ъ | Ы ы | Ь ь | Э э | Ю ю | Я я |
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |