Qaram hudud
Қарам ҳудуд – бошқа бир метрополия давлати юрисдиксияси остида бўлган, аммо расмий равишда ушбу давлат томонидан қўшиб олинмаган, яъни унинг бир қисми бўлмаган давлат тузилмаси[1]. Бундай давлат тузилмаси маълум автономиядан фойдаланиши мумкин бўлса-да, халқаро мустақиллик ва тўлиқ суверенитетга эга бўлмайди.
Тарихи
Кўп ҳолларда, бугунги кунда қарам ҳудудлар бир вақтлар улкан мустамлака империяларининг қолдиқлари ҳисобланади. Ички ўзини ўзи бошқариш тизимининг мавжудлиги ва хусусиятига, шунингдек тарихий ва ҳуқуқий сабабларга кўра, бундай ҳудудларнинг расмий мақоми турлича бўлади. Шу боис, бу ҳудудлар ўз метрополияларининг таркибий қисми сифатида қаралиши ёки қаралмаслиги мумкин. Одатда, энг юқори даражадаги мустақилликка „ассоциациялашган давлат“ эга бўлади.
Асосан, бугунги қарам ҳудудларнинг маҳаллий аҳолиси метрополия давлати аҳолиси билан бир хил фуқаролик ҳуқуқларига эга, гарчи ҳар доим ҳам бир хил фуқароликка эга бўлмаса-да. Кўплаб қарам ҳудудлардаги иқтисодий аҳвол деколонизация туфайли мустақилликка эришган қўшни собиқ мустамлакаларникидан яхшироқ. Бунга Франсия Гвианаси ёки Пуэрто-Рико мисол бўла олади. Бошқа томондан, маҳаллий аҳолининг ўртача даромади одатда тегишли метрополия аҳолисиникидан анча паст, маҳаллий элита эса ҳамон ҳимоячи давлат билан бўйсунувчи муносабатларни сақлаб қолмоқда.
Аҳоли сони бўйича энг кўп қарам ҳудуд Пуэрто-Рико бўлиб, яшайдиганлар орасида энг кам аҳолили ҳудуд Жанубий Георгиа ва Жанубий Сандwич ороллари ҳамда Питкерн оролларидир. Дунё ҳамжамияти томонидан тан олинган қарам ҳудудлар орасида майдони бўйича энг каттаси Гренландия, тан олинмаганлар орасида эса Австралия Антарктида ҳудудидир. Аҳоли яшайдиган қарам ҳудудлардан энг кичиклари Гибралтар ва Wаке ороли, аҳоли яшамайдиганлари орасида эса Кингман рифи энг кичик ҳисобланади. Энг кўп қарам ҳудудларга эга давлат Буюк Британия бўлиб, унинг жами 17 та қарам ҳудуди мавжуд. Қарам ҳудудлар сони бўйича Осиё энг кам (учта – Гонконг, Макао ҳамда Акротири ва Декелия), Океания ва Америка эса энг кўп қарам ҳудудларга эга.
Манбалар
- ↑ „Депенденcй | интернатионал релатионс“ (эн). Энcйcлопедиа Британниcа. 2019-йил 4-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 18-ноябр.