Қаратис, шунингдек Умму Ҳорун (арабча: أم هارون‎‎) ёки Умму ал-Восиқ (أم الواثق) саккизинчи Аббосий халифа Муътасимнинг умму ал-валади ва унинг вориси Восиқнинг онаси.

Қаратис
Аббосий халифанинг умму ал-валади
Даври 812 — 842
Вафоти 842-йил 16-август
Ал-Ҳира, Аббосийлар халифалиги
Дафн этилган жой
Турмуш ўртоғи Муътасим
Фарзандлари Ҳорун ал-Восиқ
Тўлиқ номи
Қаратис Умму Ҳорун ал-Восиқ
Дини Ислом

Ҳаёти

Қаратис византиялик юнон аёл бўлган[1][2]. У тахминан 811-йилда Аббосийлар ҳарамига кирган. У ёш Аббосий ёш шаҳзода Абу Исъҳоқ Муҳаммад ибн Ҳорунга канизакликка берилгунга қадар Аббосийлар хонадонида тарбияланган. Қаратис исломни ҳарамга киришдан олдин ёки кейин қабул қилгани номаълум. Қаратис Абу Исъҳоқ Муҳаммаддан бироз ёшроқ бўлган.

Қаратис Абу Жаъфар Ҳорун (бўлажак халифа Восиқ) ва Муҳаммад исмли икки ўғилни дунёга келтирган. Абу Жаъфар Ҳорун 812-йил 17-апрелда (манбаларда 811—813-йил оралиғидаги эртароқ ёки кечроқ вақт кўрсатилган) Макка йўлида туғилган[3][4].

Муътасим Қаратиснинг катта ўғлини меросхўр этиб тайинлаган. 842-йил 5-январда Муътасим вафотидан сўнг унинг ўғли акаларининг қаршиликларисиз тахтга ўтирган. Шу билан Қаратис Аббосийлар хонадони бошлиғи ҳам бўлган. Восиқ ҳукмронлиги бошланганидан кўп ўтмай Қаратис ҳажга боришга қарор қилган.

Қоратис 842-йилда Восиқнинг ўгай укаси Жа’фар (бўлажак халифа Мутаваккил) ҳамроҳлигида ҳаж сафарига чиққан. Бироқ 842-йил 16-августда (ҳижрий 227-йил) йўлда, ал-Ҳирада вафот этган. Куфада дафн этилган[5].

Манбалар

  1. ↑ Cлот, Андрé „5. Ҳарун анд тҳе Оуциде Wорлд“, . Ҳарун ал-Рашид: анд тҳе Wорлд оф тҳе Тҳоусанд анд Оне Нигҳц (эн). Сақи Боокс, 2014. ИСБН 978-0-86356-558-8. „Манй cалипҳс ҳад мотҳерс оф Греэк оригин: Қаратис, мотҳер оф Ҳарун ал-Рашид'с грандсон Wатиқ; ...“ 
  2. ↑ Ал-Масуди „Тҳе Cалипҳате оф Wатҳиқ“, . Меадоwс Оф Голд (эн). Роутледге, 2010. ИСБН 978-1-136-14530-8. „Wатҳиқ, wҳосе наме wас Ҳарун ибн Муҳаммад ибн Ҳарун ал-Wатҳиқ, wас кноwн ас Абу Жа'фар. Ҳер мотҳер wас а Греэк славе намед Қаратис.“ 
  3. ↑ Турнер 2013, с. 219.
  4. ↑ Краэмер 1989, сс. 52–53.
  5. ↑ Краэмер 1989, с. 4.

Адабиётлар