Қарға
Қузғун (Cорвус cорах)
Биологик классификация
Олам: Ҳайвонлар
Кенжа олам: Эуметазоа
Тип: Хордалилар
Кенжа тип: Умуртқалилар
Синф: Қушлар
Кенжа синф: Елпиғич думли қушлар
Инфрасинф: Янги танглайли қушлар
Туркум: Чумчуқсимонлар
Оила: Қарғалар
Уруғ: Қарға
Cорвус
Qargʻa urugʻi tarqalish hududi
Қарға уруғи тарқалиш ҳудуди

Қарға (лотинча: Cорвус) – қарғалар оиласига мансуб уруғ. Узунлиги ўртача 47 см. Кулранг қарғалар пати кулранг ва қора; қора қарғаларники – фақат қора бўлади. Бу 2 тур ареали чегарасида оралиқ тусли гибрид формалар ҳам учрайди. Қора қарғалар Европа ва Осиё ғарбида ва Шимолий Америкада; кулранг қарғалар Евросиёнинг бошқа ҳудудлари ва Шимолий Африкада тарқалган. Ўрмонлар, хиёбонлар, баъзан қамишзорларда уя қуради. Кулранг қарғалар ҳар хил муҳитга мослана олиши ва мураккаб хулқ-атвори туфайли шаҳарларда кўп учрайди. Айрим жойларда ўрдаклар ва бошқалар қушлар уясидаги тухумлари ва болаларини еб, бирмунча зиён етказади.



  1. ↑ БирдЛифе Интернатионал (2020). "Порпҳйрио ҳочстеттери". ИУCН Ред Лист оф Тҳреатенед Спеcиэс 2020. дои:10.2305/ИУCН.УК.2020-3.РЛТС.Т22692808А170983662.эн. ҳттпс://www.иуcнредлист.орг/спеcиэс/22692808/170983662. Қаралди: 12 Новембер 2021. Қарға]]