Қариқиз — мураккабгулдошлар оиласига мансуб икки йиллик бегона ўтлар туркуми. Евросиёнинг моътадил иқлимли минтақаларида 10 тури маълум. Ўзбекистонда учрайдиган бир йиллик яланғоч уруғли Қ. тури (А.1эю$регцҳп ]ххг е1. 8эг§.)нинг пояси тик, олабула қиррали, хира қизғиш, сербарг. Бўйи 60—150 см, барглари йирик, бандли, усти яшил, ости кулранг момиқ тукли. Илдиз олди баргларининг бўйи 50 см гача, юраксимон. Ўрама барглари учи бигизсимон. Гуллари тўқ қизил найсимон, икки жинсли, саватча тўпгул ҳосил қилади. Қ.ларнинг ёш илдизларида учрайдиган инулин моддаси (ошловчи модда ҳамда эфир мойи ҳам мавжуд) халқ табобатида терлатувчи, сийдик ҳайдовчи восита. Чорвачиликда емхашак сифатида ишлатилади. Ташландиқ (зах ва соя) ерларда, йўл ёқаларида ўсади. Уруг'ларида 25-30% ёг' мавжуд. Илдиз таркибида инулин, эфир мойлари, ёг'ли мой, танинлар, стигмастерол, ситостерол, аччиқланиш, оқсил, ёг 'кислоталари: стеарик, палмитик мавжуд.