Qarluq tili
Қарлуқ тили — ҳозирги кунда ўлик бўлган қарлуқлар тили. Туркий тилларга мансуб. Ўрта Осиё минтақаларида тарқалган тил бўлган. ВИИИ—ХВ асрларда Қарлуқ хоқонлигида (766—940) мулоқот тили ҳисобланган; кейинчалик чиғатой, қорахоний тиллари асосига, натижада замонавий ўзбек, уйғур, или-туркий ва бошқа айрим тилларнинг асосига кирган.
| Қарлуқ тили | |
|---|---|
| Минтақалар | Ўрта Осиё |
| Ҳолати | ўлик |
| Туркум | Евроосиё тиллари |
| Тил оиласи | |
| Тил кодлари | |
Қарлуқлар ўз давлатчилигига эга эдилар, қарлуқ тили эса, Ғарбий-туркий хоқонликда, кейинчалик Қорахонийлар давлати ва Чиғатой ўлкасида расмий тил сифатида хизмат қилган.
Ҳозирги тошкент шеваси (-вотти ифодаларида: борвотти, келвотти, кетвотти, урвотти) қарлуқ тилига яқин бўлиб, бу хусусиятни Тожикистон қарлуқлари ҳам сақлаб қолган.
Яна қаранг
Манбалар
Ушбу мақолани яхшилаш учун имкон қадар?: |
