Qarmatlar
Қарматлар – исмоилийлар асосий шохобчаларидан бирининг тарафдорлари. Қ ҳаракати ИХ аср охирида Ироқ жанубида вужудга келган. Сурия ва Яманга тарқалган деҳқонлар, кўчманчи бадавийлар ва ҳунармандлардан ташкил топган. Ҳаракат ўз номини унинг раҳбари ва ташкилотчиси Ҳамдон ибн алАшъаснинг лақаби Қармат (ёхуд Қарматия)дан олган. Унинг маъноси манбаларда турлича („калта оёқ“, „қизил кўз“ ва бошқалар) изоҳланган. Бироқ Ҳамдонгача ҳам Қарматия номи бор эди, бинобарин Ҳамдон ўз лақабини ўша даврда мавжуд бўлган шиаликнинг бирон бир ташкилоти номидан олган деб ҳисоблаш мумкин. Қ аббосийлар халифалигига қарши қўзғолонларга бошчилик қилган. Қ ерга жамоа эгалигини, умумий (қуллардан ташқари) тенглик ғояларини тарғиб этишган. Улар ислом маросимларини бажармаган, шариат қоидаларини тан олмаган, уларда масжидлар бўлмаган. Қ. мусулмонларнинг зиёратгоҳлари (мас, Каъба ва у ердаги қора тош – ҳажар аласвад)ни бидъат деб ҳисоблаганлар. 899 йил Қ. Баҳрайнни босиб олиб, АлАқсода (Шарқий Арабистон) ўз давлатини тузган, бу давлат 11аср охиригача мавжуд бўлган. 930 йил ҳаж вақтида Қ Маккага ҳужум қилиб, уни талонторож этишган, ҳажга борганларнинг кўпини ўлдиришган, бир қисмини қул қилишган, у ердаги қора тошни ўлжа қилиб олиб кетишган (20 йилдан сўнг қайтиб беришган). Бу ҳол кенг халқ оммасини Қ.дан четлаштирди. ХИ аср охири – ХИИ аср бошларида Ироқ ва Эронда уларга қарши шиддатли кураш бошланган ва Қ. ҳаракати бостирилган. Кейинчалик Қ. исмоилийларнинг бошқа оқимларига қўшилиб, йўқолиб кетган.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |