Qarqaralar
Қарқаралар, қўтонлар — лайлаксимонлар туркумининг оиласи. 32 уруғи ва 66 тури маълум. Қутб ҳудудларидан бошқа ҳамма жойларда тарқалган. Ўзбекистонда 5 уруққа мансуб 8 тури учрайди. Танаси 28—140 см, қаноти 13,5—47 см, оғирлиги 1,25— 2 кг. Бўйни, оёқлари ва бармоғи узун, ўрта бармоқ тирноғи тишчали. Тумшуғи тўғри, учли. Патлари кўкимтир, кулранг, қўнғир, оқ, кўпинча холли. Ўрта минтақадаги Қ. мавсумий, тропик ва субтропик мамлакатларда ўтроқ яшайди. Сув ҳавзаси қирғоқларидаги чакалакзорларда, ўтлоқ ёки очиқ ерларда ҳаёт кечиради. Бошқа қушлар билан бирга колония бўлиб, дарахт, буталар шохига ёки қамишдан уя ясайди. Иккала жинс навбат билан 2428 кун босади. Майда балиқ, бақалар, моллюскалар, ҳашаротлар, баъзан кемирувчилар, қушлар ва бошқалар ҳайвонлар билан озиқланади. Жойларда балиқчиликка бирмунча зиён етказади. Ўрта Осиё ҳудудида оқ қўтон, қўк қўтон, жийрон қарқара ва бошқалар турлари тарқалган.
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |