Қарқарали — (қоз. Қарқаралы) Қозоғистон Республикаси Қарағанда вилоятидаги шаҳар. Яқин темир йўл стансияси — Қарағайли (23 км). Қарқарали тоғи этагида жойлашган. Қарқарали тумани маркази. Аҳолиси 7,8 минг киши (2002). Зооветеринария билим юрти бор. Қ 1824-йилда казаклар станицаси сифатида вужудга келган. Абай Қо'нонбоев (Иброҳим) ҳам айни шу ерда таваллуд топган.