Qarqunoqlar
| Қарқуноқлар | |
|---|---|
| Ланиус cоллурио | |
| Биологик классификация | |
|
| |
Генера
| |
Қарқуноқлар — чумчуқсимонлар туркумига мансуб сайроқи қушлар оиласи. Уз. 16—36 см. Тумшуғи икки ёндан сиқилган, учи йиртқич қушларники сингари илмоққа ўхшаш қайрилган. Думи узун, ингичка. 12 уруғи, 72 тури маълум. Шим. Америка, Европа, Африка ва Осиёда тарқалган. Буталар ва сийрак дарахтлар ўсадиган жойларда, ялангликларда яшайди. Ҳашаротлар ва майда умуртқали ҳайвонлар билан озиқданади. Бошқа қушларнинг овозига тақлид қила олади. Дарахт ва буталарга уя қуради. Айрим турлари ўз ўлжасини майда бутоқларга қадаб қўйиб, озиқ ғамлайди. Ўзбекистонда Қ.нинг 4 тури тарқалган. Қора пешона Қ. (. гшпог) тоғ этакларида, узун думли Қ. (. 8спасп) Зарафшон, Сурхондарё, Қашқадарёнинг ўрта оқими ва Сирдарёнинг юқори оқимида; олатўнғиз (. сшШиз) ва кулранг, яъни катта Қ. қушлар учиб ўтиши даврида учрайди. Зараркунанда ҳашаротларни қириб фойда келтиради.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Қушлар ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |