Қашқайлар (форсча: قشقائی‎‎) — асосан кўчманчи ҳаётда яшаб келаётган туркий халқлардан бири. Асосан Эрон жануби-шарқида жойлашган Форс кўрфазига қарашли Шероз атрофида кўчиб юради. Эронда озарбайжонликлардан сўнг энг кўп сонли туркий халқ.

Қашқай
Жами: 1,5 миллион
Тил Қашқай тили, Форсча
Дини Шиалик
Қашқайларнинг чодири
Қашқайлик одам калян чекмоқда. Сепидан Шаҳристони, Эрон

Кўчманчилик манзилгоҳлари, ёзда Шероз тоғлари ва қишда Форс кўрфази текисликларидир. Қабиланинг кўчиб юрувчи ҳудуди 480-1000 километрлик майдонни қамраб олади.

Қашқайларнинг катта қабилалари

  • Амеле (5397 оила, 450 нафар аҳоли)
  • Дерре Шури (Салтлу водийси, 5265 оила)
  • Сеш Бейли (6 жаноб) (4350 оила)
  • Фарсимадан (1505 оила)
  • Кешкўлли (5.512 оила): Катта ва Кичик Кешкўлли деб иккига бўлинади:
    • Буюк Кешкўлли (Кешкули Бозорг. 4862 оила, асосан ўтроқ)
    • Кичик Кешкўлли (Кешкули Кучик, 650 оила)

Оз сонли қабилалари:

  • Қарача (430 оила)
  • Раҳимли (370 оила)
  • Сафи Ханли (335 оила)

Дини

Қошқайлар шиаларнинг 12 имом эътиқодини қабул қилган.

Тили

Қашқайлар қашқай тилида сўзлашади. Кўчманчи ҳаёт тарзида яшаганлиги боис тилларига Эрондаги бошқа туркий халқлар каби форс тили унчалик ҳам таъсир кўрсатмаган.

Турар-жой ҳудудлари

Қашқайлар асосан Загрос тоғлари этаклари бўйлаб чўзилган минтақада яшайди. Манзилгоҳлари: Шероз, Ферузобод, Фарашбенд, Казерун, Абаде ва Семиром каби шаҳарларда жойлашган.

Ҳаёт тарзи

Анъанавий бош кийим кийган қашқай бола.

Қашқай эркаклар от миниш ва чўпонлик маҳорати билан машҳур. Уларнинг одатий бош кийимлар ҳам бўлиб, Қашқай аёллари турли хил рангдаги юбка ва кўйлак билан бирга шарф ўрашади. Шунингдек, гиламдўзликда маҳоратли, ўзларининг манзилгоҳларида табиий ўсимликлар ва ҳашаротлардан ҳамда қўйларининг жунидан олинган табиий бўёқлардан фойдаланган ҳолда ранг-баранг ва бетакрор гиламлар тўқийди. Эрондаги бошқа аёллардан фарқли ўлароқ улар ўз турар жойларида чодра киймайди. Лекин 1979-йилги инқилобдан буён шаҳарларга чодра кийиб келишга мажбурдирлар[1].

Таниқли шахслари

  • Исмоилҳан Қашкай — Қашқай элининг элхони
  • Эманаллаҳ кара Бейги — Фарсимлардан жамоасидан чиққан машҳур шоир.
  • Афсона Жаҳангири — Хонанда
  • Теймур Гўрдани — Буюк Кешколлилардан чиққан шоир.
  • Ҳабибаллоҳ Гергинпур.
  • Ҳусровхон Қашкай.
  • Довуд Ҳусейин Агайи Кешкўлли — Буюк Кешкўллилардан чиққан шоир.
  • Фуруд Гаргинпур.
  • Мезун Каскайи — шоир.
  • Мирзо Жаҳонгирхон Қашқай.
  • Носир Қашқайи.
  • Юсиф Қашқайи — таниқли шоир.
  • Мирали Қашқайи — академик

Маданий таъсирлари

Ниссан Моторс ўзининг 2006-йилги моделига Қашқай қабиласининг номини берган[2][3][4]. Режиссёр Моҳсен Махмалбаф томонидан 1996-йилда суратга олинган „Габбеҳ“ номли филмида Қашқай халқининг кундалик ҳаёти тасвирланган[5].

Манбалар

  1. ↑ „Ниссан Қашқаи cар“ (2008-йил 5-август). 2007-йил 27-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 5-сентябр.
  2. ↑ „Ниссан Қашқаи :: Cонcепт Cар Датабасе“. Қаралди: 2015-йил 13-май.
  3. ↑ „Аутомобиле.cом: Wҳере Ит'с Эасй то Cомпаре Cар Инсуранcе Қуотес“. 2008-йил 7-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 13-май.
  4. ↑ „НИССАН – НЕWС ПРЕСС РЕЛЕАСЕ“ (2006-йил 5-декабр). 2016-йил 3-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 13-май.
  5. ↑ „Габбеҳ. 1996. Wриттен анд диреcтед бй Моҳсен Макҳмалбаф | МоМА“ (эн). Тҳе Мусеум оф Модерн Арт. Қаралди: 2023-йил 7-июл.