Қасмалдоқ — бошоқдошлар оиласига мансуб бир йиллик ўцимон ўсимликлар туркуми. Европа, Африка ва Осиёда тарқалган. Ўзбекистонда ювенил Қасалдоқи, уч дюмли Қасмалдоқ, еттибўғим Қ., ёйилган Қ. каби турлари учрайди. Пояси тирсаксимон букилган. Бўйи 20—50 см. Барг новлари сийрак тукли ёки туксиз. Бошоқлари наштарсимон, тасбеҳсимон, силиндрсимон. Апрел-июл ойларида гуллаб уруғлайди. Барча турлари чўл, адирларда, тоғ этакларида, баҳори экинлар далаларида, шудгор ва бўз ерларда ўсади. Чорва моллари учун яхши емхашак.