Қасри Орифон (илгариги номи — Қасри Ҳиндувон) — Ўзбекистоннинг қадимий қишлоқларидан бири. Аҳоли пункти Бухоро вилояти Когон туманида жойлашган.

Қасри Орифон
қишлоқ
39°48′0.8″Н 64°32′20.1″Э / 39.800222°Н 64.538917°Э / 39.800222; 64.538917
Мамлакат Ўзбекистон
вилоят Бухоро вилояти
туман Когон тумани
Аввалги номлари Қасри Ҳиндувон
Вақт минтақаси УТC+5
Телефон коди +998 65 527
Qasri Orifon xaritada
Qasri Orifon
Қасри Орифон

Қасри Ҳиндувон қишлоғи ХИВ асрда нақшбандия тариқатининг асосчиси Баҳоуддин Нақшбанд шарафига Қасри Орифон деб қайта номланган[1].

1920-йил сентабрда бўлиб ўтган Бухоро инқилобидан сўнг, шу йилнинг октабрида, ҳозирги Когон тумани ҳудудида БХСРнинг Баҳоуддин кенти ташкил этилган ва Қасри Орифон қишлоғи шу кент ҳудуди таркибига кирган[2]. Ўзбекистон ССРда 1926-йил 29-сентабрда маъмурий-иқтисодий раёнлаштириш амалга оширилиши натижасида Баҳоуддин кенти ўрнида маркази Янги Бухоро қилиб белгиланган Баҳоуддин тумани тузилган[3]. Кейинчалик Баҳоуддин туманининг номи Янги Бухорога, 1935-йилда эса Янги Бухоро шаҳрининг номи Когонга ўзгартирилгани боис Когон туманига ўзгартирилаган[4].

1928-йил апрелда Қасри Орифонда Когон Туманидаги биринчи мактаб қурилган. Мактаб зал ва 3 та синф хонасидан иборат бўлган. Мактаб биноси қурилишида Баҳоуддин Нақшбанд зиёратгоҳида ўтказилган гули сурх сайлида тўпланган хайрия пулидан фойдаланилган. Мактаб қурилишида Қасри Орифон қишлоғида яшаган Одил Фозилов, Қули Бозор, Кенжа Қурбонов, Рўзи Адизов, Тош Мададовлар фаол иштирок этишган[5].

Иккинчи Жаҳон уруши йилларида Қасри Орифон қишлоғидаги ҳозирги қишлоқ врачлик пункти биносида 5-сон болалар уйи ташкил этилган. Бу ерда 1941—1950-йиллар давомида уруш бўлаётган ва бўлиб ўтган ҳудудлардан кўчири келтирилган етим болалар тарбияланган. Болалар сони камайгач, 1950-йилда унинг тарбияланувчилари Бухоро шаҳридаги болалар уйига кўчирилган[5].

1944-йилда Қасри Орифон қишлоғида жойлашган болалар уйида 10 ўринли даволаш бўлими сифатида Когон туманининг илк марказий шифохонаси ташкил этилган. Шифохона таркибида 13 та фелдшер, акушерлик пунктлари, 1 та санитария-эпидемиология стансияси ва безгак касаллигига қарши „Тропик стансияси“ бўлган[6].

1951-йилда Бухоро—Баҳоуддин Нақшбанд зиёратгоҳи тор қайроқ йўли ўрнига асфалт йўл қурилган[7].

1970-йилда Қасри Орифон қишлоғида ҳозирга қадар фаолият кўрсатаётган Когон тумани Маданият ва спорт ишлари бўлими ташкил этилган. Бўлим таркибида 2 та марказий маданият уйи, 2 та халқ жамоалари (Гўзал ашула ва рақс жамоаси, Қасри Орифон фолклор-этнографик жамоаси) ва бошқа қишлоқларда бир нечта томоша заллари мавжуд[7].

СССР қулаб, Ўзбекистон мустақилликка эришгандан сўнг қишлоқда Баҳоуддин Нақшбанд номини абайдийлаштириш мақсадида кўплаб тадбирлар ўтказилиб келинмоқда[8].

Қишлоқда Баҳоуддин Нақшбанд мажмуаси[9], Мир Араб олий мадрасаси[10], 30 та давлат ҳимоясидаги архитектура ёдгорликлари[11] жойлашган.

Қасри Орифонда давлат ҳимоясига олинган архитектура ёдгорликлари

Манбалар

  1. ↑ „Баҳовуддин Нақшбанд (1318—1389)“. Зиёуз.уз. Қаралди: 2021-йил 28-октябр.
  2. ↑ Ражабов 2012, с. 15.
  3. ↑ Ражабов 2012, с. 16.
  4. ↑ Ражабов 2012, с. 7.
  5. ↑ 5,0 5,1 Ражабов 2012, с. 18.
  6. ↑ Ражабов 2012, с. 18—19.
  7. ↑ 7,0 7,1 Ражабов 2012, с. 25.
  8. ↑ „Баҳоуддин Нақшбандий таваллудининг 675 йиллигига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш ҳақида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 497 28.10.1992 қарори“. Лех.уз. Қаралди: 2021-йил 28-октябр.
  9. ↑ „Баҳоуддин Нақшбандий мақбараси“. Мерос.уз. 2021-йил 27-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 28-октябр.
  10. ↑ „Диний таълим муассасаларига қабул эълон қилинди“. Абт.уз. Қаралди: 2021-йил 28-октябр.
  11. ↑ 11,0 11,1 „Моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектлари миллий рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 846-сон 04.10.2019 й. қарори“. Лех.уз. Қаралди: 2021-йил 28-октябр.

Адабиётлар

  • Ражабов Қ., Жамолова Д.. Когон тумани тарихи. Тошкент: Тафаккур, 2015 — 46-бет.