Қатлама – оддий хамирдан юпқа ёйиб, ёғда пишириладиган таом. Бошқа шу каби пишириқлардан қатламлиги билан ажралиб туради.

Қатлама
Тури Нон
Миллий ошхона Ўзбек, қозоқ, қирғиз ва турк ошхонаси
Келиб чиқиши Марказий Осиё
Асосий компонентлари Хамир

Тайёрлаш

Қатлама тайёрлаш учун сув ва туз қўшиб оддий хамир қорилади, каттароқ зувалалар узиб, ўраб, 10-12 дақиқа тиндириб қўйилади. Сўнгра ҳар бир зувала ўқлоғи билан юпқа (1–2 мм) қилиб ёйилади ва ёймага қаймоқ ёки сариёғ, маска ёғи, эритилган қўй ёғидан суртилиб, рулецимон ўралади, ундан 5-6 см ли бўлаклар кесилади. Бўлаклар жўвада алоҳида-алоҳида 0,5-1 см қалинликда ёйилади, қиздирилган қозонда ёки товада атрофига ёғ суртиб, аввал бир томони, сўнгра иккинчи томони қизартириб пиширилади. Баъзан пишган қатламанинг юзига таъбга кўра шакар ёки қанд упаси сепилади[1].

Манбалар

  1. ↑ Файл:Натионал Энcйcлопедиа оф Узбекистан лого.пнг „Қатлама“, Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (Қ-ҳарфи). Тошкент: „Ўзбекистон миллий энсиклопедияси“ Давлат илмий нашриёти, 2000–2006-йиллар.