Қатлнома
Қатлнома — асари ўтган асрнинг ўттизинчи йилларида халқимиз бошига тушган қора кунлар ҳақида ҳикоя қилади. Муаллифи 1956-йил 7-ноябрда таваллуда топган, бир неча асарлар ёзган ва таржима қилган ўзбек адиби Набижон Боқий[1]. „Қатлнома“ дастлаб 1991-йил „Шарқ журнали“нинг 5-6-сонларида нашр этилган. Китобда нозик мавзулар ҳамда бугунги кунимизда машҳур бўлган кўплаб ёзувчи ва адибларнинг бизга маълум бўлмаган қирралари ҳақида гап кетгани сабабли ушбу асарни чоп этишга узоқ вақт сарфланган. Юқоридагиларни инобатга олиб ушбу асарга сўз боши Ўткир Ҳошимов ва Омон Мухтор ташаббуси блан ёзилган[2]. Узоқ йиллар давомида қайта чоп этилмаган ушбу асар 2020-йилда янги фактлар билан қайта нашр қилинди.
|
| |
| Муаллиф(лар) | Набижон Боқий |
|---|---|
| Тил | ўзбекча |
| Жанр(лар)и | ҳужжатли қисса |
| Нашр этилган санаси | 1992-йил |
| Нашриёт | Азон китоблари |
| Ўзбек тилида нашр этилган санаси | / 2021-йил |
| Саҳифалар сони | 438 |
| ИСБН | 978-9943-6619-7-4 |
„Қатлнома“ ҳужжатли қисса бўлиб, ушбу асарни ёзиш жараёнида Набижон Боқий ўша даврдаги Ўзбек Нозирлар Кенгаши ҳузуридаги Давлат Хавфсизлк қўмитаси (КГБ)даги архив ҳужжатларини ҳамда унинг Матбуот гуруҳи тақдим этган бир қанча манбаларни чуқур ўрганиб чиқди. Китобда ҳам ушбу ҳужжатлар келтирилган[2].
Мазмуни
О'збек Нозирлар Кенгаши ҳузуридаги Давлат Хавфсизлиги қо'митаси (КГБ), ҳусусан унинг матбуот гуруҳи (бошлиг'и А.Н.Благородов) ошкоралик шарофати туфайли бизга ҳужжатгоҳда сақланаётган "мутлақо махфий" жиноятномалар билан бевосита танишишга ижозат берди. Жумлада, дилбар адибимиз Абдулла Қодирийнинг аччиқ қисмати акс эттирилган 976585-сонли "Қатлнома"ни ко'зимиз билан ко'рдик, о'з қо'лимиз билан ундан бир нечта умумий дафтарга нусха ко'чирдик ва диққатга лойиқ ба'зи саҳифаларидан фотонусха олинди. Тергов, судга оид барча расмий қог'озлар о'рис тилида то'лдирилган экан. Ба'зи бир "ашёвий далил"лар асл нусхада — араб имлосида (о'збекча) илова қилинган, холос. Қатли ом даврида судланувчи на таржимон, на оқловчи (адвокат) билан та'минланган. Шунинг учун камина ҳужжатларга "тилмоч" бо'лдим, оқловчи эса о'зингиз азиз о'қувчи. Лекин қилични яланг'очлаб турган "ҳакам" мисоли бето'хтов ҳукм чиқаришга шошилманг: авваламбор, етти марта о'лчаб ко'ринг; бирни ко'риб фикр қилинг, бирни ко'риб зикр...
Асарнинг мазмуни асосан, халқимизнинг севимли адиби Абдулла Қодирий ҳаётининг мудҳиш кунлари ҳақида ҳикоя қилсада, уни мутоалаа қилган ўқувчи қатағон тузумининг бутун ўзбек ойдинлари устида ўйнатган қонли қиличи ҳақида чуқур тасаввур уйғотади. „Қатлнома“ асари бизга ушбу ойдинлар кимларнинг қўли билан, қачон ва қай йўсинда йўқ қилингани ҳақида ҳикоя қилади. Шу сабабли ушбу асар ўқувчида ўзгача бир ҳаяжон уйғотиши табиий жараёндир.
Эътирофлар
- Миразиз Аъзам:
"Мен Набижон Боқийнинг „Қатлнома“сини ёпаман ва муаллифнинг иши ҳақида ўйлайман: бу китобни ёзиш учун киши юзлаб китоб, газета, журнал, минг-минг саҳифалардан ортиқ ҳужжатларни ўқиб, далилларни гуруҳлаб неча-неча қайднома дафтарларини тўлатиши керак ахир!" деб асарҳақида ўзининг бир қанча хулосаларини беради ва унга қуйидагиларни илова қилади:
Мен бу муаллифга халқ ёзувчиси ва тарих профессори унвони берилишини сўраб юксак идораларимизни беҳаловат қилгим келмайди. Лекин ўзимизнинг камтарона ташкилотимиз — Ўзбекистон Ёзувчилар Уюшмаси „Қатлнома“ни энг камида ҳужжатли публитистика соҳасидаги яратилган „ЙИЛ КИТОБИ“ номи билан қутланишини истайман[2].
- Нуриддин Акрамович Муҳиддинов:
Китобингизни синчиклаб ўқидим, маъқул бўлди. Ўша мудҳиш воқеалар ҳудди шундай нуқтайи назардан ёритилиши керак эди. Сиз тўғри йўлни танлагансиз[3].
Манбалар
- ↑ Тожиалиев, Давронбек. "Китоб ҳақида китоб". Академнашр — 117-, 118-бетлар-бет. ИСБН 978-9943-6965-7-0.
- ↑ 2,0 2,1 2,2 Набижон, Боқий. Қатлнома — 438-бет. ИСБН 978-9943-6619-7-4.
- ↑ „Набижон Боқий. Қодирий қачон қатл этилган?“. ҳттпс://кҳ-даврон.уз/.+Қаралди: 16-июн 2022-йил.