Қатрон, татун — карамгулдошлар мансуб кўп йиллик ўгсимон ўсимликлар туркумига киради. Осиё ва Европада 30 тури маълум. Россия ва Ўрта Осиёда ўсади. Ўзбекистонда кочи Қ.и, шарқ ёки ёқимли Қ. турлари тарқалган. Кочи Қ.ининг пояси тарва қайлаб шохланган. Бўйи 50—150 см, Илдиз бўғзидаги барглари узун бандли, уз. 30 см, эни 50 см, буйраксимон ёки думалоқ тухумсимон, туби юраксимон, чети йирик тишли, усти ғадирбудир бо'лади. Гуллари оқ, март— май ойларида гуллаб, май—июн ойларида уруғлайди. Меваси думалоқ қўзоқча. Айрим турларининг барглари сабзавот сифатида овқатга ишлатилади, ҳабашистон Қи тури уруғида 47—53% мой бор. Адир ва тоғ ёнбағирларида учрайди. Чорва моллари учун тўйимли емхашак.