Қавиқ — чок тури; қавиладиган буюмлар (тўн, дўппи, кўрпа, кўрпача ва бошқалар)нинг икки томонига ўтказиб тикилади. Асосан, авраастарли (баъзан ичига пахта солинган) буюмларда қўлланади. Сидирға, гулсиз матолардан тайёрланган буюмларда Қ.нинг гул, турли шакллар ҳосил қилиб бажарилиши гулли Қ. деб аталади, бундай Қ. буюмга жозибадорлик бахш этади.