Қавола — Бухоро вилояти Бухоро туманидаги қишлоқ. Қавола атамаси халқ орасида „Қавола Маҳмуд“ номи билан машҳур. Ушбу сўз „ҳофиз“, „нотиқ“ маъноларини англатади. Тарихчи олим Ҳалим Тўраев ёзишича, Маҳмуд исмли қайсидир ҳофиз яшаган қишлоққа нисбатан қўлланган[1]. Ривоятга кўра, қишлоққа Маҳмуд исмли шахс ва унинг қабиладошлари асос солган. Шундан қисман ўзгарган шаклда „Қавола Маҳмуд“, яъни „Маҳмуднинг қабиласи“ атамаси вужудга келган. Қавола сўзи „кавали“ — „пўстинли“, „пўстиндўз“ (пўстин тикувчи) маъноларини билдиради. Қишлоқ „Пўстиндўз, пўстин тикувчилар қишлоғи“ маъносига ҳам эга[2].

Қавола

Қавола
Қишлоқ
Мамлакат Ўзбекистон
Вилоят Бухоро вилояти
Туман Бухоро тумани
Маҳалла фуқаролар йиғини Қавола Маҳмуд

Манбалар

  1. ↑ Тўраев Ҳ.Ҳ. Бухоро топонимикаси. Бухоро: Дурдона, 2021 — 276-бет. ИСБН 978-9943-7455-7-5. 
  2. ↑ Адизова Н. Бухоро тумани топонимлари. Тошкент: Наврўз, 2020 — 126-бет.