Қавомуддин Шерозий (? 1440) — меъмор; Шоҳрух саройидаги бош меъмор (ХВ аср). Анъанавий меъморликда шакл-у шамойилларни маҳорат билан татбиқ этган, равоқлар кесишиши услубини ривожлантирган. Машҳаддаги Гавҳаршод бегим меъморий мажмуаси (1405—1418), Ҳиротдаги Мусалла мажмуаси (1417—1438) ва Хожа Абдулла Ансорий мақбараси (1428—1429), Ҳаргирддаги мадраса (1440) ва бошқалар маҳобатли биноларнинг тарҳини тузган ва қурилишига раҳбарлик қилган.