Қайин — қайиндошлар оиласига мансуб барг тўкувчи дарахт ва буталар туркуми. Оқ Қайин, карелия Қайини, юмшоқ ёки тукли Қайин, даурия Қайин ёки қора Қайин, япалоқ баргли Қайин каби 100 га яқин тури маълум. Асосан, Шимолий ярим шарнинг мўтадил ва совуқ иқлимли раёнлари ҳамда субтропик мамлакатларида тарқалган. Ғарбий Европанинг 65° гача шимолий кенгликларида, Россия Европа қисмининг ўрмон ва ўрмондашт зонасида, Ғарбий Сибир, Забайкале, Саян, Олтой ва Кавказда учрайди. Игнабарглилар ва баргли дарахтлар билан аралаш ўсиб, кенг Қайин ўрмонлари ҳосил қилади.

Бетула пендула

Ўрта Осиёда 2 тури: Туркистон ва Тяншан Қайинлари тарқалган. Тўқайзорларда, 5—6 га майдонларда алоҳида ёки аралаш ўрмонлар ташкил қилиб, тоғ дарёлари қирғоқларида ингичка полосалар ҳолида ўсади. Баъзи жойларда ёнғоқзорлар, арчазорлар, оққарағайзорларда табиий ҳолда учрайди. Туркистон Қайини (Б. туркестаниcа) Тяншан-Олай тоғ дарёлари бўйларида учрайди. Бўйи 8–17 м. Пўстлоғи оқсариқ, танасидан тез кўчади. Барглари кетма-кет жойлашган тухумсимон, тиғсимон. Гуллари айрим жинсли, бир уйли ўсимлик. Тўпгули кучала. Апрел ойида гуллаб, октабрда уруғлайди. Тяншан Қайини ёки қизил Қайин (Б. тиансчаниcа) Тяншан тоғлари во’дийларида якка ҳолда ёки тўптўп бўлиб учрайди. Дарахтининг бўйи 20 м гача етади. Шохшаббалари кенг, қалин. Пўстлоғи қатламқатлам. Барглари тўқ кулрангяшил, ромбсимон. Ёш новдаларида смолали сўгаллари бор. 8—15 ёшидан гуллай бошлайди. Қайин ёруғсевар, совуққа чидамли, қурғоқчиликка бардошли. Турли тупроқиқлим шароитларида ўса олади. 40—120 (150) йил яшайди. Қайиндан шаҳарларни кўкаламзорлаштиришда фойдаланилади, ёғочидан паркет, фанер, чанғи ва бошқалар, айрим турларининг ёғочидан қимматбаҳо мебел тайёрланади. Пўстлоғидан қатрон, баргларидан бўёқ олинади, куртаги ва кучаласи қушлар учун яхши озуқа. Қайин шарбати, куртагининг қайнатмаси ва тиндирмаси тиббиётда қўлланади.

Адабиёт

  • Гроздова Н.Б., Берёза, М., 1976. Абдушукур Хоназаров.