Берлиндаги Қироллик чинни фабрикасида ишлаб чиқарилган қайладон

Қайладон — бу соус яъни қайлани дастурхонга тортишга мўлжалланган, тутқичли оғзи очиқ идиш. Унинг ҳажми 35 мл дан 450 мл гача бўлиши мумкин. Баъзан тегида ликопча билан биргаликда қўйилади[1].

Тарихи

Қайлалар сақланадиган махсус идишлар антик даврлардан буён ишлатиб келинган. Бироқ, замонавий кўринишдаги қайладонлардан фойдаланиш 17-асрнинг иккинчи ярмида, франсуз боғида оммалашган. Бизгача етиб келган қадимги қайладонлар тахминан 1690-йилга тўғри келади. Улар кумушдан ясалган. Иккита тутқичи ва суюқликни қуйишга мўлжалланган иккита бурунчаси бўлган. Ушбу қайладонлар ўша даврда урфда бўлган Нувел ошхонасига(франсузча: ноувелле cуисине, „янги ошхона“) жавобан ихтиро қилинган деган фикрлар мавжуд. У ерда хўррандалар учун енгил таомлар тортилган. 18-асрда, Франсиянинг таъсири остида, бу турдаги ошхона анжомлари Англияда пайдо бўлди. У ерда ҳам дастлаб кумушдан, 1740-йиллдан бошлаб эса чиннидан ясалган. Хитой чиннисига бўлган қизиқиш сусайганлиги сабабли, қайладонларни ишлаб чиқариш инглиз саноатининг муҳим қисмига айланди. Уларнинг аксариятининг маҳсулот ассортиментида бу турдаги ошхона буюми бор эди.

Илгари фақат бадавлат кишилар фойдаланиши мумкин бўлган қайладонлар 18-асрнинг иккинчи ярмидан ўрта синф вакиллари орасида ҳам оммалаша бошлади. Уларнинг дизайни соддалаштирилди, шаклларнинг хилма-хиллиги ортди, кумушдан фойдаланишга бўлган талаб камайди. Авваллари ишлаб чиқарувчиларнинг бир нечтасигина тўлиқ сервиз тўпламларини ишлаб чиқариш билан шуғулланган. 1754-йилда Вежвуд инглиз компанияси томонидан қаймоқ рангдаги юмшоқ чиннининг ихтиро қилиниши илгари оғир меҳнатни талаб қилган катта ҳажмдаги идишларни тайёрлаш жараёнини сезиларли даражада соддалаштириб берди. Ўша вақтдан бери қайладонлар ошхона сервиз тўпламларининг ажралмас қисмига айланди.

Манбалар

  1. ↑ Товарный словарь 1960.

Адабиётлар