Qaynar masjidi
Қайнар масжиди – Қашқадарё вилояти Китоб тумани Қайнар қишлоғида жойлашган масжид. Қашқадарё вилоят маданий мерос бошқармасининг оператив бошқарув ҳуқуқи асосидаги давлат мулки[1].
| Масжид | |
Қайнар масжиди
| |
| Масжиднинг кириш қисми | |
| Мамлакат | |
| Ҳудуд | Қашқадарё вилояти Китоб тумани Қайнар қишлоғи |
| Йўналиши | сунний |
| Меъморий услуб | Ислом меъморчилиги |
| Бинокорлик ташаббусчиси | Мулла Қобил охунд |
| Бинокорлик | 1895—1899 |
| Мақоми | Давлат муҳофазасида |
| Қурилиш материали | тупроқ, ёғоч |
| Ҳолати | бошқа масжид қурилгани сабабли фаолияти тўхтатилган |
Тарихи
Қайнар масжиди 1895–1899-йилларда мулла Қобил охунд донаторлигида ва бошчилигида халқ ҳашари йўли билан қурилган. СССР даврида масжид биносидан хўжалик омборхонаси ва пилла етиштириш пункти сифатида фойдаланилган. 1991-йилдан кейин ушбу масжид халқ ҳашари билан қайта таъмирланган[2].
Қайнар масжиди 2005-йилда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан рўйхатга олинган. 2017-йилда у ерда янги таҳоратхона қурилган[2].
Архитектураси
Масжиднинг тарҳи тўғри тўртбурчак шаклидадир. Унинг эни ва бўйи 10х8 м ни ташкил этади. Деворлари синчли, томи вассажуфт тарзида ёпилган. Ички қисмида иккита устун бор. Қайнар масжидининг бешта кириш эшиги мавжуд. Масжид атрофи айвон билан ўралган. Ёғочлари чинор ва арча дарахтларидан бўлиб, нақшинкор қилиб безатилган[2].
Галерея
Манбалар
- ↑ „Қашқадарё вилояти бўйича Моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектлари миллий рўйхати“. 2023-йил 9-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 10-ноябр.
- ↑ 2,0 2,1 2,2 Акбаров, Р. „"Қайнар" масжиди“. Насафзиё.уз. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Қашқадарё вилоят вакиллиги расмий сайти (2020-йил 29-апрел). Қаралди: 9-ноябр 2023-йил.