Qaynash
Қайнаш — суюқликнинг бутун ҳажм бўйича шиддат билан буғга айланиш жараёни. Суюқликда ҳамиша эриган газлар мавжуд бўлиб, улар идишнинг туби ва деворларида ҳамда суюқлик ичида муаллақ силжиб юрган чанг зарраларида майда майда пуфакчаларни ҳосил қилади. Температура кўтарила борган сари пуфакчалардаги тўйинган буғ миқдори ва босими орта боради. Итариб чиқувчи куч таъсирида пуфакчалар юқорига қалқиб чиқади. Агар суюқликнинг юқориги қатламлари температураси пастроқ бўлса, кўтарилаётган пуфакчалардаги босим тез камаяди ва шунчалик тез пучқайиб қолади. Пуфакчаларнинг деворлари бир-бирига урилиб ўзига хос шовқин чиқаради. Пуфакчалар ичидаги тўйинган буғ босими суюқликдаги босимга тенглашгач, пуфакчалар пучқаймасдан кўтарила бошлайди, шовқин ҳам тўхтайди ва қайнаш бошланади. Барқарор қайнаш жараёнида суюқликнинг температураси ўзгармайди. Суюқликка берилаётган бутун энергия (иссиклик энергияси) суюқликни буғга айлантиришга сарф бўлади. Ўзгармас босим остидаги суюқликнинг қайнаш. жараёни юз берадиган температура қайнаш температураси (Г) деб аталади. Қайнаш температураси тўйинган буғ температураси (тўйиниш температураси) га тенг бўлади. Ҳар хил моддалар турли температурада қайнайди.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |