Qayqi
Қайқи (русча: Кайки) — Ўзбекистон Республикаси Наманган вилояти Учқўрғон туманига қарашли шаҳарча. 2009-йилда шаҳарча мақоми берилган[1].
| Шаҳарча | |
| 41°03′29″Н 72°01′14″Э / 41.05806°Н 72.02056°Э | |
| Мамлакат | Ўзбекистон |
| вилоят | Наманган вилояти |
| туман | Учқўрғон тумани |
| Вақт минтақаси | УТC+5 |
|
| |
Қайқи қишлоғида 4 та мактаб бўлиб (9-мактаб, 8-мактаб, 45-мактаб) шундан биттаси физика ва математика фанлари бўйича ихтисослашган 38-сонли Дават Ихтисослашган Умумтаълим Мактаби фаолият кўрсатмоқда. Қишлоқда 6 та давлат Мактабгача таълим муассасаси ва 2 та хусусий боғча бор. Қишлоқда 2 та Қишлоқ оилавий поликлиникаси ва 2 та тез тиббий ёрдам бўлими бор.
Маҳаллалари: Файзиобод МФЙ, Норин МФЙ, Навбаҳор МФЙ, Узун-кўча МФЙ, Шолдирама МФЙ, Истиқлол МФЙ, Бог' ко'ча МФЙ.
Аҳолиси: 40 мингдан зиёдроқ.
Хўжалиги
Асосан пахта ва ғалла экилади. Қишлоқ аҳолиси томонидан ўз томорқаларида қулупнай мевасини етиштиришади. Қолаверса картошка, пиёз, маккажўхори, кунгабоқар пистаси, мош, ловия ва беда каби маданий ўсимлик турлари кўп экилади. Иссиқхоналарда етиштирилган помидор ва бодринг экинлари бозор расталарига чиқарилади. Қорамолчилик, қўйчилик ва паррандачилик ҳам яхши ривожланган. Пиллачилик ҳам анча яхши ривожланган. Табиати. Қишлоқдан Норин дарёси оқиб ўтган. Кўплаб шифобахш ўсимликлар : зубтурум, ёввойи гулхайри, зангори сачратқи каби ўсимликлар ўсади. Чиябўри, тулки ва дала сичқони каби ёввойи ҳайвонлар учрайди.
Манбалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |