Qayrat Axmetov
Қайрат Жумашович Ахметов – қозоқ давлат арбоби, Қўстанай шаҳри ҳокими (2019–2022)[1]. 1965-йил 6-январда Туленгутда туғилган.
| Қайрат Жумашович Ахметов | |
|---|---|
қозоқча: Қайрат Жұмашұлы Ахметов | |
| Қўстанай шаҳри ҳокими | |
|
Мансаб даври 2019-йил – 2022-йил | |
| Қўстанай вилояти Мендикарин тумани ҳокими | |
|
Мансаб даври 2002-йил – 2006-йил | |
| Шахсий маълумотлари | |
| Таваллуди |
1965-йил 6-январ Туленгут тумани, Селинний ўлкаси, Қозоғистон |
| Фуқаролиги |
|
Ҳаёти
Қайрат Ахметов 1965-йил 6-январда Қўстанай вилояти Боровский тумани Туленгут қишлоғида туғилган.
1987-йилда Селиноград қишлоқ хўжалиги институтини агроном мутахассислиги бўйича тамомлаган.
Меҳнат фаолияти
Меҳнат фаолиятини 1987-йилда Қўстанай вилояти Боровский туманидаги Каменск-Уралский совхозида агроном сифатида бошлаган.
1988-йил апрелдан — 1989-йил январгача – Қўстанай вилояти, Боровский тумани, Караталский совхозида гидротехник.
1989–1993-йилларда – Қўстанай вилояти Аулиэкол туманидаги Новонежинский совхозининг катта агрономи, иқтисодчиси, бўлим мудири.
1993–1994-йилларда Қўстанай вилояти Аулиэкол туманидаги Казанбасский совхозининг бош агрономи.
1994–1997-йилларда – Қўстанай вилояти Аулиэкол туманидаги „Казанбасский“ жамоа корхонаси ижрочи директори.
1997–2000-йилларда – Қўстанай вилояти Аулиэкол туманидаги „Казанбасский“ Қизил-Тан МЧЖ директори.
2000-йил март ойида у давлат хизматига ишга кирган. Қозоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг Қўстанай вилоят ҳудудий бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган.
2002–2006-йилларда – Қўстанай вилояти Мендикарин тумани ҳокими.
2006-йил июндан — 2007-йил сентябргача – Қўстанай вилояти қишлоқ хўжалиги бошқармаси директори.
2007–2010-йилларда – Қўстанай вилояти Қорасув тумани ҳокими.
2010–2016-йилларда – Қўстанай вилояти Федоровский тумани ҳокими.
2016–2019-йилларда – Қўстанай вилояти Қўстанай тумани ҳокими.
Мукофотлари
Қозоғистон Республикаси Президентининг фармони билан „Курмет“ ордени билан тақдирланган (2008)[3]
Қозоғистон Республикасида хизмат кўрсатган таълим ходими (2004)
„Таълим ҳомийси“ олтин медали (2008)
2001-йил – „Қозоғистон Республикаси мустақиллигининг 10 йиллиги“ медали
2005-йил – „Қозоғистон Республикаси Конституциясининг 10 йиллиги“ медали
2011-йил – „Қозоғистон Республикаси мустақиллигининг 20 йиллиги“ медали
2015-йил – „Қозоғистон Республикаси Конституциясининг 20 йиллиги“ медали
2016-йил – „Қозоғистон Республикаси мустақиллигининг 25 йиллиги“ медали
Оиласи
Хотини – Ахметова Мереке Мухтаровна (1965-йилда туғилган).
Болалари: Шингус Қайратович (1986-йилда туғилган), Мерей Қайратович (1993-йилда туғилган).
Манбалар
- ↑ „Назначен новый аким Костаная“. 2019-йил 9-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 9-феврал.
- ↑ „Акимом Костаная назначен Кайрат Ахметов“. 2019-йил 9-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 9-феврал.
- ↑ „Указ Президента Республики Казахстан О награждении государственными наградами 2008 года“. 2019-йил 31-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 9-феврал.
- 6-yanvarda tugʻilganlar
- 1965-yilda tugʻilganlar
- Qozogʻistonda tugʻilganlar
- Amanat partiyasi aʼzolari
- Qozogʻiston Respublikasi mustaqilligining 10 yillik medali sohiblari
- „Qozogʻiston Respublikasi Konstitutsiyasining 20 yilligi“ medali sohiblari
- Qozogʻiston Respublikasi mustaqilligining 25 yillik medali sohiblari