Қайравон

Қайравон (арабча: القَيْرَوان‎‎ ал-Қайраwāн; франсузча: Каироуан) — Туниснинг шарқий қисмидаги шаҳар, Қайравон вилоятининг маъмурий маркази. Аҳолиси 110,3 минг киши (1998). Мамлакатнинг муҳим тарихий, диний, савдоҳунармандчилик ва туризм маркази. Транспорт йўллари чорраҳаси. Селлюлозақоғоз заводи, озиқовқат саноати корхоналари мавжуд. Ғалла, жун билан савдо қилинади. Қ. — бадиий ҳунармандчилик маркази. Металл, теридан турли буюмлар ясалади, гилам тўқилади.

Шаҳарга 670 йилда асос солинган. ВИИ аср охирларида Мағрибдаги Умавийлар ноибларининг қароргоҳи бўлган. 800— 909 йилларда Ағлабийлар давлати пойтахти, ўша даврда шаҳар айниқса ривож топган. Фотимийлар томонидан пойтахт Маҳдия шаҳрига кўчирилгач, Қ.нинг мавқеи пасайиб борди. Шаҳар Тунисда ислом динини ёйиш маркази бўлиб қолди. 1057 йилда шаҳар бадавийлар томонидан вайрон қилинди. ХИИИ асрда барбарларнинг Хафсийлар сулоласи томонидан тикланган. Қ.ни 1881 йилда франсуз қўшинлари босиб олган. 1956 йилдан мустақил Тунис давлати таркибида.

Мадина қисми ички ҳовли ва ясси томли анъанавий уйлардан иборат. Шаҳар шинакли қалъа девори билан ўралган (761, ХИ аср охири, ХИИИ аср, ХВИИИ аср бошлари). Устунлари кўп катта хона, равоклар билан ўралган ҳовли ва минораси бўлган Сиди Оқба масжиди (Катта масжид, 670 йилда асос солинган.

ИХ асрда қайта қурилган), "Уч эшикли масжид", ислом санъати музейи бор. Шунингдек, испанмағриб, турк санъати анъанасида қурилган меъморий обидалар ҳам сақланган. Мадинадан жан.да замонавий жамоат ва маъмурий бинолар қурилган. Қ. атрофида ҳокимлар қароргоҳлари — шаҳарлар харобалари: Қаср алҚадим, Сабр алМансурия ва ҳоказо сақланган. Қ. — Мағриб мусулмонларининг зиёратгоҳи.