Qayroq
Қайроқ — Ўрта Осиё халқлари ўртасида тарқалаган жисми садоланувчи (идиофон) урма чолғу асбоби[1].
|
| |
| Тури |
Урма-зарбли чолғу асбоби |
|---|---|
| Ўхшаш асбоблар | |
|
Кастанетлар | |
Тузилиши ва ижро этилиши
Қайроқ зарбли чолғулар гуруҳига киради. Унинг тузилиши япалоқ, текис қилиб силлиқланган икки жуфт юпқа чўзинчоқ қоратошдан иборат бўлиб, турли ритмик-усулларни ижро этиш ва рақс куйларида асар колоритини бойитиш мақсадида қўлланади. Хоразмда қайроқларнинг бир жуфти темирдан ва бир жуфти эса тошқайроқдан иборат бўлади[2].
Ижрочи ҳар бир қўлига бир жуфтдан қайроқ олиб, уларни бир-бирига уриб, силкитиб ёки титратиб ижро қилади. Кўп ҳолларда у раққоса, дорбоз, ёғочоёқ ўйинчилар томонидан ижро этилиб, рақс ҳаракатларига мос турли усуллар (кўп ҳолларда „рез“) ҳосил қилинади[3].
Қайроқ рақслари
Қайроқ ўйин — қайроқларни титратиб ритм (усул) чиқариш орқали бажариладиган рақс тури. Раққос уларни бир-бирига урилишидан чиққан ритмик товушни ўз рақсига жўр қилади. Қайроқ ўйинини рақсга тушувчи бажаради ва шу ритм ўйнайди[3]. Бундан ташқари Бухорода „Қайроқбози“, Хоразмда „Оразибон“ ва „Норим-Норим“ каби қайроқ жўрлигида ижро этиладиган рақслар машҳур.
Ўхшаш чолғулар
Қайроққа ўхшаҳ чолғулардан Испания, Италия, Лотин Америка халқларида кенг тарқалган ва симфоник оркестр ҳамда баъзи ансамбллар таркибига кирадиган кастанетлар мавжуд. У кичик қошиқсимон, япалоқ бўлиб, қаттиқ ёғоч ёки пластмассадан ясалади.
Ҳаволалар
Манбалар
- ↑ Ўзбек тилининг изоҳли луғати. Тошкент: Ғафур Ғулом номидаги нашриёт-матбаа ижодий уйи, 2023 — 964-бет. ИСБН 978-9943-8834-4-4.
- ↑ Саибжон Бегматов; Матрасул Матёқубов. Ўзбек анъанавий чолғулари, (Маданият, санъат академик лицей ва коллежлари учун ўқув қўлланма), Тошкент: "Янги нашр" нашриёти, 2008 — 72-бет. ИСБН 978-9943-330-13-9.
- ↑ 3,0 3,1 Илёс Акбаров. Мусиқа луғати. Тошкент: "Ўқитувчи" нашриёти, 1997 — 384-бет. ИСБН 5-645-02422-2.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |