Қайроқсой
Тавсиф
Узунлиги 27
Давлат


Қайроқсой — Сурхондарё вилоятидаги дарё. Хўжаипокнинг ўнг ирмоғи. 2860 м баландликда, Бойсунтоғнинг шарқий ён бағридаги булоқдан бошланади. Гуматак жилғасининг қуйилишидан (чапдан) Келкенсой деб аталади. Узунлиги 27 км, сув йиғиш майдони 204 км².