Қайсери — Туркиядаги шаҳар, Анадолу ясситоғлигининг марказий қисмида жойлашган. Қайсери вилоятининг маъмурий маркази. Аҳолиси 524,8 минг киши (2000). Транспорт йўлларининг муҳим чорраҳаси. Йирик ип-газлама, самолёцозлик, кимё заводлари мавжуд. Озиқ-овқат, ёғочсозлик саноатлари ривожланган. Қўрғошинрух заводи ишлаб турибди. Қайсери гилам тўқишнинг қадимий марказларидан. Археология музейи бор. Меъморий ёдгорликлардан ХИИ—ХВИ асрларга оид жуда кўп масжид, мадраса, мақбаралар сақланган.