Qaytarma (raqs)

Қайтарма (қрим татарча: qaytarma, къайтарма - "қайтиш") - Қрим-татар халқ рақси.
Таърифи
Қайтарма рақси табиий цикл ва доимий ҳаракатларни акс эттиради. Бу рақс пайтида эркак қўлларини бир-биридан ажратиб туриб, бармоқларини мушт қилиб маҳкам боғлайди. Енгил сакрашлар билан тез ва провокацион ҳаракатлар қилиб, рақс пайтида эркак танани текис ушлаб туради. Қарама-қарши рақсга тушаётган аёл эса оёқ ва елкаларининг нозик ҳолда, қўллари билан айланма ҳаракат қилади[1]. Шу билан бирга, айрим манбаларда рақсни фақат аёллар ёки аёллар эркаклардан алоҳида ижро этиши мумкинлиги ҳам қайд этилган[1].
Бу рақс қирим татарлар томонидан тўй ва байрамларда ижро этилади.
Келиб чиқиш тарихи
Тадқиқотчи А.В.Богород қайтарма дарвешларнинг сўфийча рақсидан олинганлигини тахмин қилади.
Б.Н.Казаченко, Н.Й.Бакши, А.Л.Ачкинадзенинг "Қримчакларнинг мусиқий ва шеърий мероси" мақоласида кўрсатилган версияга кўра, рақснинг келиб чиқиши 1492-йили Иберия ярим оролларидан сургун қилиниб, кейинчалик Қримда вужудга келган сефардларга бориб тақалади. Ярим оролда рақс Қрим сиганлари (урмачеллар) томонидан қабул қилинган. Мақола муаллифлари қайтарма ҳақида 1-марта 1793-йилда тилга олинганлигини таъкидлайдилар[2]. Бундан ташқари, рақснинг бир қанча турлари нафақат Қрим татарлари, балки қиримчаклар, караитлар, урумлар ва греклар томонидан ҳам фойдаланилади[3].
1903-йилда бастакор Александр Спендиаров илк бор “Қайтарма” куйини ижро этди. Қўшиқ учун материалларни эса Қорасубозорда бўлганида тўплаган. Спендиаров 7/8 ритм ўрнига Қрим халқлари мусиқасига хос бўлмаган 3/8 олчовли куйни яратишга муваффақ бўлди.
1925-йилнинг ёзида Қримда бўлган археологик ва этнографик экспедицияда Усеин Боданинский, Усмон Акчокракли ва Асан Рефатов иштирок этиб, экспедиция давомида рақснинг 25 та варианти ёзиб олинган. Тўпланган материаллар асосида Рефатов 1932-йилдаги "Қрим татарларининг қўшиқлари" китобида Қайтарма фақат Қрим-татар рақси ҳисобланиб, Кавказ, Туркия ёки Эрон халқларига хос эмас деган хулосага келди. 1995-йилда Сергей Зайченконинг "Азов денгизи грекларининг рақслари" асарида минтақадаги 22 та аҳоли пункти ўрганилди. Ушбу экспедиция жараёнида рақснинг турли версиялари ҳам ёзиб олиниб, Зайченко қайтарманинг мусиқий ритмини туркий маданиятга хос бўлган -9/8 ёки 7/8 дея тавсифлаган. Шундан келиб чиқиб ҳам, тадқиқотчи бу рақсни юнонлар маданиятига нисбат бериб бўлмайди, деган хулосага келган.
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 Шерфединов, Яя. Звучит кайтарма // Издательство литературы и искусства имени Гафура Гуляма. Ташкент, 1978. с. 232 — с. 181
- ↑ Казаченко Б.Н., Бакши Н.Ю., Ачкинадзе А.Л. Музыкально-поэтическое наследие крымчаков // Вопросы крымскотатарской филологии, истории и культуры. — 2016. — № 2. Архивировано 13 январ 2020 года.
- ↑ Караимская жизнь // 1911. № 07