Собиров Қаюм Ҳамраевич 1970-йил 5-сентябрда Самарқанд вилоятининг Ургут туманида туғилган[1].

Қаюм Собиров Ҳамроевич
Ҳоким
Мансаб даври
2020-йил 18-апрел – бугунги кунгача
Ўтмишдоши Тўйчиев Ҳамза Ҳакимович
Шахсий маълумотлари
Таваллуди 1970-йил 5-сентябр
Сиёсий партияси Ўзбекистон Халқ демократик партияси

Илмий даражаси

Маълумоти олий. 1996-йилда Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти, 2003-йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университетини битирган. Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси[2].

Меҳнат фаолияти

1987—1988-йилларда Самарқанд вилояти, Ургут тумани, Калинин хўжалиги ишчиси.

1988—1990-йиллар Ҳарбий хизматда.

1990—1992-йилларда Самарқанд вилояти, Ургут тумани, Калинин хўжалиги ишчиси.

1992—1994-йиллар оралиғида Самарқанд вилояти, Ургут тумани, Қоратепа матлубот жамияти (ўрганувчи ҳисобчи) ҳисобчиси.

1994-йил Самарқанд вилояти „Зиё“ тайёрлов савдо корхонаси ҳисобчиси.

1994—1996-йилларда Самарқанд вилояти, Ургут тумани, Қоратепа матлубот жамияти ҳисобчиси.

1996—1997-йилларда Давлат-тижорат „Халқ банки“ Самарқанд вилоят бошқармаси кредит ресурслар ва иқтисодий меъёрлар боʻлими мутахассиси.

1997—1999-йилларда Давлат-тижорат „Халқ банки“ Самарқанд вилоят бошқармаси муҳосиблик ва ҳисобот бўлими 1-тоифали муҳосиби ва бош муҳосиб ўринбосари.

1999—2001-йилларда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Самарқанд вилоят Бош бошқармаси нақд пул муомаласи бўлими бош иқтисодчиси.

2001—2004-йилларда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Самарқанд вилоят Бош бошқармаси Иқтисодий таҳлил ва кредит ҳисоб-китоб муносабатлари бўлими бош иқтисодчиси, Иқтисодий таҳлил бўлими бошлиғи ўринбосари, бўлим бошлиғи.

2005—2006-йилларда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Самарқанд вилоят Бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари, Пул муомаласини тартибга солиш ва мониторинг бошқармаси бошлиғи.

2007—2008-йилларда „Ғаллабанк“нинг Самарқанд минтақавий филиали бошқарувчиси.

2009—2012-йилларда Очиқ аксиядорлик тижорат банки „Қишлоққурилишбанк“ Самарқанд минтақавий филиали бошқарувчиси.

2012—2017-йилларда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Самарқанд вилоят Бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари.

2017—2020-йилларда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Самарқанд вилоят Бош бошқармаси бошлиғи.

2020-йилдан бошлаб Жомбой тумани ҳокими лавозимида фаолият олиб бормоқда[3].

2025-йил 26-феврал куни бошқа ишга ўтиши муносабати билан Жомбой туман ҳокими лавозимидан озод этилди[4]

Оиласи

Оилали. Уч нафар фарзанди бор.

Асарлари

  • „Отамнинг излари“ (2016);
  • „Ёлғизоёқ йўл“ (2019);
  • „Ўзликни излаб“ (2021).

Мукофотлари

Манбалар

  1. ↑ „Бугун туғилган кун – Қаюм Собиров“. УзА.уз (2022-йил 5-сентябр). 2022-йил 9-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 9-декабр.
  2. ↑ „Тарихда илк бор туман ҳокими Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси а’золигига қабул қилинди“ (2022-йил 29-июл). 2022-йил 11-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 11-декабр.
  3. ↑ „Жомбой туманида ҳоким ўзгарди“. Кун.уз (2020-йил 18-апрел). 2022-йил 9-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 9-декабр.
  4. ↑ „Жомбой тонги гаэтаси“ (2025-йил 26-феврал). 2025-йил 23-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2025-йил, март.
  5. ↑ „В Самарканде в торжественной обстановке вручили награды“. Самcитй.уз (2019-йил 30-август). 2022-йил 9-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 9-декабр.
  6. ↑ „“Маҳалла ифтихори” кўкрак-нишони“ (2022-йил 31-август). 2022-йил 11-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 11-декабр.
  7. ↑ „“Ўзбекистон Конституциясининг 30 йиллиги” эсдалик нишони билан“ (жомбой.уз). 2022-йил 11-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 11-декабр.