Qazi

Қази — от гўштидан тайёрланадиган озиқ-овқат маҳсулоти. Қазини тайёрлаш учун отнинг тўш ва пешноб ёки лаҳм қисми гўшти ва ёғи эни 3—4 см, узунлиги 10—15 см қилиб тилимланади. Тилимлар тоғорага солиниб туз, мурч ва зира билан яхшилаб аралаштирилади (1 кг гўштга 0,5 кг от ёғи, 50 г туз, 15 г мурч, 25 г зира) ва 4 соатдан 24 соатгача салқин жойда сақланади. От (мол) нинг 45—50 см узунлиқдаги ичаги ағдарилиб, совуқ сувда ювилади, шилимшиқ моддаси туз билан ишқалаб ёки 2% ли сиркали сув билан тозаланади. Ичакнинг бир учига чўп суқиб (ичак ситилиб чиқиб кетмаслиги учун), орқасидан пишиқ ип билан маҳкам боғлаб, иккинчи учидан тайёр тилимлар бир гўшт ва бир ёғ зич қилиб тиқилади. Ичак тўлгач, иккинчи томони ҳам чўп суқиб қаттиқ боғланади, иккала учини бириктириб, сақлаш учун осиб қўйилади. 2—3 кундан сўнг Қази тайёр бўлади. Қазини 10—12 см қалинликда ун ёки кепакка кўмиб, 2 йилгача сақлаш мумкин. Қазини пиширишда қозондаги совуқ сувга солиниб 1,5—2 соат милдиратиб қайнатилади. Қази қайнаб чиққандан сўнг, кўпиги олиниб, ёрилиб кетмаслиги учун бир неча жойига нина урилади. Дастурхонга паррак паррак қилиб, норинга қўшиб ёки яхна тарзида мурчли пиёз ёки салатлар билан тортилади. Қази Тошкентда кўп тайёрланади. Қази мўғуллар, қозоқлар, қирғизлар, туркманларда ҳам мавжуд.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |