Qazo va qadar
ҚАЗО ВА ҚАДАР — Исломда мўмин-мусулмонлар эътиқод қилиши лозим бўлган масалалардан бири. „Қадар — Аллоҳ таолонинг ҳамма нарсаларни келажакда қандай бўлишини азалдан белгилаб қўйишидир“. „Қазо — ўша нарсаларни Аллоҳ таоло тақдирига мувофиқ равишда вужудга келтиришдир“. Аҳли Сунна вал-Жамоа эътиқодига биноан балоғатга етган мусулмон Аллоҳ таоло бандаларнинг ҳамма ишини ва махлуқотларга боғлиқ нарсаларни аввалдан билишига имон келтириши вожиб бўлади. Қазо ва қадар Аллоҳга имон келтириш асосидаги Ислом ақидаларидан бири ҳисобланади[1].
Манбалар
- ↑ Айдарбек Тулепов. Ислом ва ақидапараст оқимлар. -Т.: Мовароуннаҳр. 2014.
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (Апрел 2024) |